Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунай дарёси суви критик даражага кўтарилиб, Венгрия парламенти биносига қадар етиб борди
Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан мамлакатда сув сатҳининг кўтарилиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини маълум қилди.
Дунай дарёсининг Будапештдан ўтган қисмида сув сатҳи критик даражага қадар кўтарилди. ОАВнинг ёзишича, сув Венгрия парламенти биносига қадар етиб борган.
Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан 19 сентябр куни ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатда сув сатҳининг кўтарилиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини маълум қилди. «Огоҳликни катта сув оқимидан кейин ҳам сақлаб қолиш керак, чунки ундан кейин муаммолар содир бўлиши мумкин», — дейди Орбан.
Венгрия метеорологларининг прогнозларига кўра, яқин бир неча ҳафта ичида мамлакатда интенсив ёмғирлар кутилмаяпти. Дарёлардаги сув даражаси кейинги ҳафта ўрталарига бориб камаяди.
Венгрия ва Марказий Европанинг бир қатор бошқа мамлакатларида сув тошқинлари билан боғлиқ муаммо ўтган ҳафтадан буён давом этаётган кучли «Борис» тўфони сабаб юзага келган.
Европада сув тошқинлари қурбонлари бор
«Борис» циклони сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида Европа мамлакатларида камида етти киши, жумладан, бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP якшанба куни. Руминияда камида беш киши табиий офат қурбонига айланган.
Циклон Полша, Чехия, Руминия ва Молдованинг кўплаб аҳоли пунктларига таъсир кўрсатди. Хусусан, Венани ўраб турган Қуйи Австрия федерал ери катта зарар кўрди. У ерда бир ўт ўчирувчи сув чиқариб олиш чоғида ҳалок бўлди, деди вилоят губернатори Йоханна Микл-Лайтнер. Минтақа аҳолисига ёрдам бериш учун армия жалб қилинди.
Мавзуга оид
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
18:24 / 23.11.2025
Ветнамда сув тошқинлари оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди
23:51 / 19.05.2025