Ўзбекистон | 07:40 / 19.09.2024
4982
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорнинг биносидан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида тадбиркорнинг биносидан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, тумандаги “Бўзачи” МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Ж.С.га тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объекти биносини Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиши ва фойдаланиши учун рухсатнома олиб бериши эвазига фуқаро А.Х.дан 3 минг доллар олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид