Фан-техника | 19:00 / 23.09.2024
4897
6 дақиқада ўқилади
Реклама

INFINIX HOT 50: ёрқин 120 Гц экранли замонавий таклиф

Бугун Infinix ўзининг янги Hot сериясидаги смартфони – Infinix Hot 50 моделини тақдим этди.

Фото: Infinix

Дунёдаги етакчи смартфон ишлаб чиқарувчилардан бири Infinix Mobility Халқаро технологик компанияси бозорга ўзининг янги маҳсулоти – Infinix Hot 50 смартфонини тақдим этди. Мутлақо янги дизайнга эга HOT 50нинг олд панелида 120 Гц частотали ёрқин, суперсиллиқ экран жойлашган. Қурилма энг сўнгги ва кучли MediaTek Helio G100 процессори, замонавий, ажойиб ингичка ва енгил корпус ҳамда 50 МП асосий камераси билан мақтана олади. Камера аниқ ва жуда ёрқин суратлар олиш имкониятини беради. Янги қурилма ўрта нарх сегментидаги универсал гаджетни қидираётганлар учун флагман бўлиб, барча фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. У юқори самарадорлик ва функционалликни таклиф этади.

INFINIX HOT 50: мавсумнинг ажойиб янгилиги

Infinix Hot 50 мобил бозордаги энг нафис ва бир вақтнинг ўзида кучли моделлардан бири бўлишга даъвогар бўлиб, атиги 7.7 мм қалинликдаги ультра ингичка дизайнда ишлаб чиқилган ва оғирлиги 187 граммни ташкил этади. Моделнинг нафислиги замонавий услубнинг ўзига хослигида бўлиб, қўлда жуда чиройли кўринади ва атрофдагиларнинг эътиборини тортади. Бу ерда ҳар бир детал ўта аниқ ва дид билан ишланган. Шакл ва ўлчамларининг эргономикаси туфайли қурилмадан фойдаланиш жуда қулай.

120 Гц экранли қулай таклиф

Infinix HOT 50 6.78 дюймли FHD+ Always-On экранига эга бўлиб, 1080Х2460 резолюциядаги тасвирни тақдим этади. Қурилма 240 Гц дискретизация частотаси ва 120 Гц юқори янгиланиш частотасига эга экран билан жиҳозланган, бу эса ОС навигацияси ва бошқарувини максимал даражада силлиқ қилади. Дисплей, шунингдек, юқори контрастлик ва 800 нит ёрқинлик билан ҳам мақтана олади. Модель катта, рамкасиз экранга эга бўлиб, бу олд панелнинг 90.60% ини эгаллайди. DTS, Hi-Res технологиялари ва Widevine L1+ қўллаб-қувватловчи аудио тизими ажойиб овозни кафолатлайди, бу эса айниқса ўйин пайтида жуда аҳамиятли. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўйинлар вақтида E-sports режимда янгиланиш частотаси 120 Гц га етади, бу ҳақиқий шўнғиш ва экрандаги силлиқ кўринишни таъминлайди.

Янги процессор ва кенг имкониятлар

Юқори сифатдаги катта ҳажмли видео контентни ёзиб олиш ва ишлов бериш тизимнинг шу даражадаги самарадорлигини ва катта ҳажмли тезкор, доимий хотирани талаб қилади. 2,2 ГГц максимал частотадаги Cortex-A76нинг иккита ядроси юқори самарадорлик талаб қиладиган вазифалар учун ва 2,0 ГГцгача бўлган частотада Cortex-A55нинг олтита самарали ядроси кундалик вазифалар учун бирлаштирилганлиги сабабли, MediaTek Helio G100 янги процессори иловалар ўртасида текис ўтишни ва ресурс талаб қиладиган дастурлар билан ишлашда ишончли фаолиятни кафолатлайди. 8 ГБ тезкор хотира билан биргаликда, уни 16 ГБгача кенгайтириш ва 256 ГБ асосий хотира имкони билан смартфон ҳар қандай вазифани осонлик билан бажара олади. Helio G100 процессори TSMCнинг 6 нанометрли технологияси бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, юқори самарадорлик ва кам энергия сарфлашни кафолатлайди.

Қурилма Android 14 операцион тизими ва XOS 14.5 интерфейс қобиғи асосида ишлайди. 

Энди 4 йил хизмат қиладиган 5000 мА/соат аккумулятор билан Infinix HOT 50 кундалик вазифаларни осон бажаради ҳамда 18 Втли FastCharge қуввати орқали энергиясини тезда тиклайди.

Камера хусусиятлари

Асосий камера блокида учта объектив мавжуд, улардан асосийси 50 мегапикселли ва кенг диафрагма диапазонига эга (f/1.6) бўлиб, суратларнинг юқори сифатини таъминлайди ҳамда ёритиш етарли бўлмаган шароитларда ҳам аниқ ва батафсил кадрлар олади. 8 МП (f/2.0)ли олд камера аниқ селфиларни олишга ва видеоқўнғироқларни юқори сифатда амалга оширишга имкон беради.

Камеранинг кўплаб параметрлари орасида махсус «Осмон танлаш» режими мавжуд бўлиб, у орқали ҳақиқий осмонни чиройли шаблонлар билан алмаштириш мумкин. «Супер тун» режими ёруғлик паст бўлган шароитларда ҳам аниқ ва равшан суратлар олишга имкон беради. «Портрет» режими эса студия ёритишини тақлид қилган ҳолда деярли ҳар қандай шароитда боке эффектига эга суратлар олишга имкон беради. Видеосуратга олиш режимлари: стандарт, таймлапс, секинлаштирилган видеосуратга олиш, 2K30fps, 1080p60fps, 1080p30fps ва 720p30fps резолюцияли қисқа видеолар. Infinix AI сунъий интеллект технологияси ҳам жорий этилган бўлиб, у истеъмолчиларнинг ижодий салоҳиятини очишга ёрдам беради ва янги имкониятлар оламига йўл очади.

Қўшимча функциялар ва имкониятлар

Қурилма иккита Nano-SIM стандартли SIM-картани қўллаб-қувватлайди ва замонавий алоқа стандартларини таклиф этади: GSM, EDGE, WCDMA, 4G (LTE). Телефонни тез ва хавфсиз блокдан чиқариш учун бармоқ изи сканерлаш технологияси мавжуд, контактсиз ва қулай маълумот алмашиш учун NFC технологияси қўллаб-қувватланади, қурилмада GPS модули ўрнатилган, Wi-Fi ва Bluetooth ҳам мавжуд.

Қурилма 5 йиллик TÜV Rheinland Group сифат сертификатига эга ва IP54 даражасида ҳимояланган.

Нарх ва харид учун

Infinix Hot 50 сотуви сентябрь ойида бошланади ва мамлакатдаги барча ихтисослашган савдо тармоқларида Titanium Grey (Кулранг титан), Sage Green (Яшил дарахт), Sleek Black (Силлиқ қора) рангларида мавжуд бўлади. Смартфон нархи комплектацияга боғлиқ: HOT50 8+128 тахминан 1,8 млн* сўм, HOT50 6+256 1,9 млн* сўм атрофида, HOT50 8+256 эса тахминан 2,1 млн* сўм.

Маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумотни компаниянинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

 *Кўрсатилган нархлар 2024 йил 23 сентябр ҳолатига амал қилади. 

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид