Infinix халқаро технология компанияси Ўзбекистонда замонавий технология фестивали бошланганини эълон қилди. Биринчи фестиваль Тошкентдаги машҳур Magic City мажмуасида бўлиб ўтди.

Фестивалда Infinix брендига тегишли мониторда компаниянинг янги моделдаги маҳсулотларини таништириш учун роликлар ва бутун Ўзбекистон бўйлаб ўйналаётган совға акциялари ҳақида маълумот берилди.

Фестиваль давомида Infinix ўзининг янги смартфони – Note 30 ва Note 30 Pro’ни  тақдим этди, тадбирга келган ҳар бир иштирокчи шу ернинг ўзида нафақат смартфонни синаб кўриши, балки PUBG Mobile ўйинини ўйнаб кўриб тажриба ўтказиши мумкин эди.

Infinix Mobility компаниясининг МДҲ мамлакатларида маркетинг бўйича директори Ирода Ҳасанова эксклюзив смартфонларнинг ўзига хослиги ҳақида гапириб берди:

"Infinix ўйин сегментидаги энг илғор телефонлардан бирини тақдим қилади ва буни замонавий технологик бозорда қайд этади. Биз янги смартфонлар қаторининг ўзига хослиги ҳақида жуда кўп гапиришимиз мумкин, аммо ҳеч нарса жонли алоқа ўрнини боса олмайди.

Бугун меҳмонларимиз бизнинг янги смартфонларимиз билан танишишлари, ҳаваскор ўйинчиларнинг қизғин ўйинларига гувоҳ бўлишлари мумкин. Янги смартфонларимиздаги ўзига хос хусусиятлар туфайли бутун дунёдаги каби Ўзбекистондаги киберспорт ўйинлари мухлислари ҳам ўзлари ёқтирган ўйинлардан баҳраманд бўлишларидан жуда мамнунмиз" - деди у.

Бундан ташқари, бренд амбассадори сифатида янгиликни синаб кўрган таниқли инста-блогер Озод Хуррамов ҳам фестивалда иштирок этди ва ўз таассуротларини бўлишди:

“Мен янги Note 30 серияли смартфонлардан ҳайратдаман. Бренд билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганимдан фойдаланиб, аллақачон телефон билан яқиндан танишиб чиқдим. Блогер сифатида мен учун яхши камера ва ундан ҳам кўпроқ эса хотира муҳим, чунки мен жуда кўп видео ва фотосуратлар суратга оламан. Бундан ташқари, ҳаётим тезкор суръатда бўлганлиги сабабли, кутишга вақтим йўқ. Агар телефонимда қувват тугаб ўчса, уни қайта тўлдириш учун кутишимга тўғри келади. Менда эса бунга вақт йўқ. Айнан шунинг учун ҳам тез қувват олувчи Infinix Note 30 серияли смартфонлар мен учун ҳайратланарли янгилик бўлди”