Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда МЧЖ масъул шахслари ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди
Улар 31 та ижтимоий соҳа объектини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган пулларнинг 301,1 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Хоразм вилоятида МЧЖлардан бири ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ya.F.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимига асосан тумандаги 31 та ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 301,1 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
20:02 / 26.05.2026