Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
29 сентябр куни ҳарорат 29 даражагача кўтарилади
“Ўзгидромет” 29 сентябр, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12, кундузи +25...+27 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +24...+29 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...
+15, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлади.