Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 30 сентябр-2 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси +9...+14, кундузи +20...+25, 1-2 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25, 1 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27, 2 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25, 1 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27, 2 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи 30 сентябрда +20...+25, 1 октябрда +23...+28, 2 октябрда +25...+30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 30 сентябрда +20...+25, 1-2 октябрда +22...+27 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража бўлади.