OpenAI 6,6 млрд доллар инвестиция жалб этди. Ҳозирда компания 157 млрд долларга баҳоланмоқда
Инвестиция раундида иштирок этганлар номи расман эълон қилинмади. WSJ маълумотларига кўра, OpenAI қарийб 1 миллиард долларни Microsoft компаниясидан олган.

Фото: Getty Images
ChatGPT чат-ботини яратган OpenAI компанияси янги инвестиция раунди доирасида 6,6 миллиард доллар жалб қилди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
Инвестиция раундида иштирок этганлар номи расман эълон қилинмади. Нашр маълумотларига кўра, OpenAI қарийб 1 миллиард долларни Microsoft компаниясидан, 100 миллион долларни эса Nvidia’дан олган. Энг йирик инвестор эса Thrive Capital венчур фирмаси бўлган — у 1,25 миллиард доллар инвестиция киритган.
WSJ’нинг қайд этишича, инвесраундда иштирок этганлар OpenAI икки йил давомида фойда келтиришни бошламаса, ундан ўз пулларини олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.
Ҳозирда компаниянинг жалб этилган инвестициялар билан биргаликдаги қиймати 157 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу йил бошидаги кўрсаткичдан салкам икки баробарга кўп (ўшанда компания 86 миллиард долларга баҳоланган эди).
OpenAI сунъий интеллект бозоридаги энг машҳур компания ҳисобланади. ChatGPT’дан ҳозирда дунё бўйлаб 250 миллион киши фойдаланмоқда.
Аввалроқ Apple корпорацияси ChatGPT’ни яратган OpenAI компаниясини молиялаштириш бўйича музокаралардан чиққани тўғрисида хабар берилганди. Нашрнинг қайд этишича, Apple бошқа йирик юқори технологияли компанияга молиявий сармоя киритиш имкониятини муҳокама қилгани бу — камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00
-
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди
Ўзбекистон | 19:35
-
Ресторандаги “маски-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?
Ўзбекистон | 19:26
-
Қозоғистон президенти Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилди
Жаҳон | 18:53
Мавзуга оид

19:23 / 14.06.2025
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

00:07 / 10.06.2025
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади

18:26 / 09.06.2025
Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди

19:01 / 03.06.2025