Ўзбекистон | 16:30 / 05.10.2024
32305
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

«Ўзгидромет» 7-9 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 7 октябрда +23...+28, 8-9 октябрда +24...+29 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи 7 октябрда +23...+28, 8-9 октябрда +24...+29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14, кундузи 7-8 октябрда +24...+29, 9 октябрда +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25, 8-9 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 8-9 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 7 октябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи 7 октябрда +10...+15, 8-9 октябрда +13...+18 даража бўлади.

Мавзуга оид