Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади
9-10 октябр кунлари ўтказиладиган «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024» халқаро саммитида 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
Тошкентда 9-10 октябр кунлари «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024» II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади. Унда 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, саммитда Жанубий Корея, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон каби 10 дан ортиқ хорижий давлатларнинг киберхавфсизлик масалаларида ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар — Халқаро электралоқа иттифоқи, FIRST, OIC-CERT ҳамда SABABA, Check Point, Cloudflare, Fortinet, Group-IB, Trend Micro каби компаниялар иштирок этмоқда. Бундан ташқари, кибермаконда малакали мутахассис, ҳакер Жейсон Стрет ҳам ўз тақдимоти билан қатнашади.
«Саммитнинг юқори даражали қарор қабул қилувчилар, киберхавфсизлик бўйича экспертлари аудиторияси динамик глобал хавфхатар манзарасини ва минтақа мамлакатларига рақамлаштириш орқали тақдим этилаётган ижтимоий-иқтисодий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишда қандай ёрдам бериши мумкинлигини ўрганади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, саммитнинг умумий мавзуси рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик, муҳим инфратузилма ва бизнес активларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бу йилги саммитда 60 га яқин маърузачилар ўз компаниялари ва таклифларини тақдим этади.
Шу билан бирга, икки кунлик саммит доирасида «Cyberkent 2.0», CTF (очиқ топшириқлар), «Robbo-Fest» ёш авлод учун ташкил қилинган робототехника мусобақалари, шунингдек, «Cyberkent 2.0» республика мусобақаси доирасида «Workshop» семинар-тренинги бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026