РФда ВГТРК онлайн трансляцияси ҳакерлар ҳужуми туфайли узилиб қолди
Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК) кенг кўламли ҳакерлик ҳужумига учради. «Россия 1» ва «Россия 24» телеканалларининг онлайн трансляцияси узилди.
Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК) кенг кўламли ҳакерлик ҳужумига учради, деб хабар берди рус ОАВ 7 октябр, душанба куни. «Газета.ру» интернет портали манбага таяниб, «онлайн эшиттириш ва ички сервислар ишламаяпти, ҳатто интернет ва телефония ҳам йўқ», деб ёзади.
Нашр суҳбатдошига кўра, бу мисли кўрилмаган ҳакерлик ҳужумидир. «Бу узоқ вақт давом этади, улар ҳамма нарсани, шу жумладан, захира нусхаларини ҳам серверлардан ўчириб ташлаганини эшитдим. Улар эрталаб соат 06.00 дан бери ишламоқда, менинг тушунишимча, муаммо жуда жиддий ва қайта тиклаш учун узоқ вақт керак», — деди у.
Журналист Александр Плюшчев Telegram-каналида ўз манбасидан иқтибос келтирди: «Ямское майдонидаги «Россия 1»нинг барча янгиликлар мажмуаси эрталаб соат 05.00 дан бери ишламаяпти. Марказий қурилма ва барча серверлардан ишдан чиққан. Эфирга узатиш бригадалари Шаболовкага жўнаб кетишди».
Рақамли телеэфир ишлаяпти
Ўз навбатида, «Фонтанка» нашри Россия Федерациясидаги фойдаланувчилар «Россия 1» ва «Россия 24» телеканалларининг онлайн кўрсатувларига кириш имконига эга эмаслигини, рақамли телевидение эса узлуксиз ишлаётганини ёзади.
«Говорит НеМосква» Telegram-канали ВГТРКга тегишли ҳудудий телекомпаниялар сайтларида ҳам техник муаммолар юзага келгани ҳақида хабар берди. Шундай қилиб, «Вести Томск» ва «Вести Татарстан» веб-сайтларида 503 хатоси ҳақида хабар пайдо бўлди — «Ушбу сўровни қайта ишлай оладиган сервер йўқ», «Дон-ТР» (Ростов-Дон) ва «Ока» (Рязан) сайтларида эса — сўнгги бир неча кун учун янгиликлар лентаси янгиланмаяпти.
ВГТРК ҳакерлик ҳужуми фактини тасдиқлади
ВГТРК ўзининг онлайн сервисларига «мисли кўрилмаган ҳакерлик ҳужуми»ни тасдиқлади. Шу билан бирга, матбуот хизмати медиаҳолдинг иши «катта зарар кўрмаганини» ва «ҳамма нарса нормал ишлаётганини» даъво қилмоқда. «Ҳолдинг мутахассислари ушбу зарарли аралашув оқибатларини бартараф этиш устида ишламоқда», — деб хабар берди ВГТРК.
ВГТРК ҳолдингига «Россия 1», «Россия 24», «Россия Культура» федерал телеканаллари, Россия Федерациясининг барча субъектларида эфирга узатиладиган 80 дан ортиқ минтақавий телерадиокомпаниялар, шунингдек, чет элда эфирда узатиладиган «РТР-Планета» телеканали ва бешта радиостанция киради: «Радио России», «Маяк», «Культура», «Вести ФМ» ва «Юность».
Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли компания Европа Иттифоқи, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган қатор давлатлар томонидан халқаро санкциялар остида.
Мавзуга оид
14:35
ОАВ: РФда Рунетни ўчириш бўйича машқлар ўтказилади
12:42
РФда сиёсий технолог Марат Гелман «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
15:41 / 13.11.2024
РФ Давлат думаси «чайлдфри тарғиботи»ни тақиқловчи қонунни қабул қилди
11:22 / 12.11.2024