Спорт | 21:36 / 11.10.2024
3620
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда биринчи марта КХЛ ўйини ўтказилади

«Спартак Москва» - «Динамо Минск» ўйини 22 декабр куни «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади.

Фото: РИА Новости

Москванинг «Спартак» клуби Континентал хоккей лигаси (КХЛ) доирасида Минскнинг «Динамо» клубига қарши баҳсни Тошкентда ўтказади.

Ўйин 22 декабр куни 12 минг ўринли «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади. Ўзбекистон КХЛ ўйинини ўтказган 16-давлат бўлади, деб хабар берди РБК. Шунингдек, Ўзбекистон биринчи марта КХЛ ўйинига мезбонлик қилади.

Континентал хоккей лигаси 2008 йилда Россия ҳамда Европа ва Осиёнинг бошқа мамлакатлари клублари учун тузилган халқаро хоккей лигаси. 2024/25 йилги мавсумда лигада 23 та клуб иштирок этмоқда: Россиядан 20 та, Беларус, Қозоғистон ва Хитойдан биттадан.

КХЛ мунтазам чемпионати ғолиби Континент Кубогини, плей-офф ғолиби Гагарин Кубогини қўлга киритади. Лига Ғарбий ва Шарқий конференцияларга ажратилган. «Спартак» Ғарбий конференцияда иккинчи, «Динамо Минск» еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан