Жаҳон | 10:40 / 15.10.2024
3657
2 дақиқада ўқилади

Литвада сайловларнинг биринчи турида социал-демократлар ғалаба қозонди

Сайловнинг биринчи босқичида мухолифатдаги Литва социал-демократик партияси 19,3 фоиз овоз олган. Иккинчи ўринда ҳозирги бош вазир Шимонитенинг консерватив «Ватан иттифоқи».

Фото: Yauhen Yerchak / Keystone Press Agency / Global Look Press

Литвада 13 октябр, якшанба куни янги парламентга сайловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Вилнюсдаги сайлов комиссияси хабар беришича, барча сайлов участкаларида бюллетенларни қайта ишлаш натижаларига кўра, мухолифатдаги Социал-демократик партия 19,3 фоиз овоз билан биринчи турда ғалаба қозонди. Парламент сайловларининг оралиқ натижалари маҳаллий Delfi портали томонидан ҳам эълон қилинган.

Мамлакатнинг амалдаги бош вазири Ингрида Шимонитенинг консерватив «Ватан иттифоқи» 17,9 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда (14,9 фоиз) ўзининг очиқ антисемит риторикаси билан машҳур бўлган Ремигижус Жемайтайтиснинг популистик «Заря Немунас» партияси. Литвада сайловлар тарихида биринчи марта бундай партия парламентдаги асосий кучлардан бирига айланиши мумкин.

Тўртинчи ўринни «Литва учун» демократлар иттифоқи 9,2 фоиз билан, бешинчи ўринни Литва деҳқонлар ва яшиллар иттифоқи (ЛДЯИ) 7,7 фоиз овоз билан эгаллади.

Литва Сеймига сайловда сайловчиларнинг 52,06 фоизи овоз беришда иштирок этди — бу кўрсаткич аввалги сайловларга қараганда тахминан 5 фоизга юқори.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид