Жамият | 19:00 / 16.10.2024
4501
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Мамлакатнинг 30 та энг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво сифати маълумотлари энди онлайн режимида мавжуд

Uzum миллий рақамли экотизими "Ҳаводек зарур" лойиҳасининг биринчи босқичини якунлади: IQAir ҳаво сифати мониторингини ўлчаш ускуналари мамлакатнинг 30 та йирик шаҳарларидаги Uzum Market топшириш пунктларида ўрнатилди.

Фото: Uzum Market

Ўлчагичлар Нукус, Андижон, Асака, Хонобод, Бухоро, Когон, Жиззах, Қарши, Шаҳрисабз, Зарафшон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Олмалиқ, Ангрен, Ғазалкент, Пискент, Чирчиқ, Янгийўл, Қўқон, Фарғона, Урганч, Хива, Тошкент шаҳарларида ўрнатилган. Келгусида Uzum ўлчагичлар сонини кўпайтириш ва ўрнатиш географиясини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ҳар бир ўлчагич томонидан тўпланган маълумотлар реал вақт режимида IQAir сайтида мавжуд.

Бутун мамлакат бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш орқали биз миллионлаб инсонларнинг маиший муаммоларини ҳал қилиш ва ўз бизнесини ривожлантиришда ёрдам бермоқдамиз. Энг муҳими биз хайрия лойиҳалари, экологик ташаббусларни амалга ошириш учун платформа яратмоқдамиз, мамлакат келажагига ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Жамоа билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб дарахтлар экдик, пакетларимизни қайта ишлашни йўлга қўйдик ва 40 минг тоннадан ортиқ пластмассани утилизация қилиш учун топширдик. Ва албатта, энг муҳими — атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш учун инфратузилма ва ресурсларимизни беришга тайёрмиз, — дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.

Баҳорда мамлакат бўйлаб Uzum миллий рақамли экотизими ходимлари ҳашарга чиқиб, мамлакатнинг 20 та шаҳрида дарахтлар экишди. Дарахтларнинг координаталари Экология вазирлигига маълумотларни "Яшил макон" умуммиллий платформасига киритиш учун топширилди — шундай қилиб дарахтларнинг ҳолатини нафақат Uzum ходимлари, балки муниципал хизматлар ҳам кузатиб бориши мумкин.

Аввалроқ Uzum миллий рақамли экотизими ва Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ҳаво сифати мониторинги соҳасида лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олган эди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид