Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР канцлери: Туркияга ташриф чоғида кўп мавзуларни муҳокама қилиш керак бўлади
Олаф Шолц 19 октябр куни Туркия президенти билан музокаралар ўтказади.
Германия федерал канцлери Олаф Шолц Туркияга ташрифи давомида миграция, Европа Иттифоқи билан алоқалар, Берлин ва Анқара ўртасидаги икки томонлама муносабатларга оид кўплаб масалаларни муҳокама қилиш ниятида эканини айтди.
Бу ҳақда сиёсатчи журналистларга Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Шолц Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан 19 октябрга белгиланган учрашув кун тартибида бир қатор долзарб масалалар борлигини таъкидлади.
«Миграция масаласи, албатта, ҳар доимгидек муҳим. Европа Иттифоқи ва Туркиянинг бу борада ҳамкорлик қилиши тўғри ва мантиқийдир. Биз буни доимо қўллаб-қувватлаб келганмиз ва Европа Иттифоқини тегишли келишувларни кенгайтиришга чақирганмиз», — деди сиёсатчи.
Шолц Туркия раҳбари билан учрашувда муҳокама қилиниши режалаштирилган бошқа масалаларга эътибор қаратди.
«Туркия ва Европа ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, Берлин ва Анқара муносабатларига оид бошқа масалаларни муҳокама қилишимиз керак», деди у.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026