“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
Рақамли технологиялар вазири Ўзбекистонда YouTube монетизацияси қачон очилиши ҳақидаги саволга кўпроқ инглизча контент тайёрлаш кераклигини айтиб жавоб берди. Шерматов бу тилда аудиториянинг кўплиги ҳисобига монетизация ҳам жуда катта эканини айтган. “Сиз ўзбекча контент қилиб қанча даромад топа оласиз-у, инглизча контент тайёрлаб қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак”, – дейди вазир.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Тошкентда бўлиб ўтган «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов журналистларнинг Ўзбекистонда YouTube монетизациясига қўйилган чеклов қачон олиб ташланишига оид саволига жавоб берди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.
Қайд этилишича, Шерматов ўзбек ютуберларига инглиз тилида контент қилишни тавсия этган.
“Менинг тавсиям — YouTube’да кўпроқ четга ишлашга ҳаракат қилиш керак. Чунки монетизациянинг инглиз тилидаги контенти жуда катта. Масалан, Марғилонга борганимда Инҳа университетини битирган талабамизни кўриб қолгандим. У ўзининг YouTube каналида 3D принтерлар рендерини «обзор» қилиб беради. Бир каналига кириб кўринг, «рилс»лари 30 миллион марталаб кўрилган. Чунки инглиз тилидаги аудитория жуда катта. Шунинг орқасидан ойига ўртача 5 минг доллар даромад топяпти. Сиз ўзбекча контент қилиб қанча даромад топа оласиз-у, инглизча контент тайёрлаб қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак”, — деган у.
Вазир Ўзбекистонда монетизациядаги чеклов қачон олиб ташланиши YouTube компанияси билан боғлиқлигини, компания ўз режасига кўра ҳаракат қилишини билдирган.
2023 йил мартида Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашувда мамлакатда YouTube монетизациясини тиклаш борасида фикр алмашганини қайд этганди. «Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик», — деганди Алламжонов.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жавоб ракеталарни отган Эрон ва Исроилга ёрдам бераётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 14:14
-
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди
Ўзбекистон | 14:12
-
ЕИдаги СТГ терминалларига россиялик мижозларга хизмат кўрсатиш тақиқланади
Жаҳон | 14:11
-
🔴 LIVE: Исроил - Эрон зиддияти: томонлар очиқ уруш бошлади
Жаҳон | 14:01
Мавзуга оид

18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

18:15 / 07.06.2024
Telegram ўз ички валютасини жорий қилди

18:31 / 16.05.2024
Ҳудудларда “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади

20:32 / 13.05.2024