Ўзбекистон | 10:40 / 24.10.2024
844
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия ТИВ ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский билан учрашди.

Фото: ТИВ

"Биз Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Липавский жанобларини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қутлашдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Давлатларимизни бой тарихий алоқалар ва халқларимиз орасидаги ришталар боғлайди". 

Музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликни бойитиш, мунтазам алмашинувларни йўлга қўйиш, янада динамик иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, долзарб минтақавий ва глобал масалалар ўрин олди. 

Ҳамкорлик учун улкан имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Катта салоҳият ҳали амалга оширилмаган. Ўзбекистон ва Чехия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.

Сентябр ойи охирида Ўзбекистон ва Чехия ташқи ишлар вазирлари БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида музокаралар ўтказдилар. Унда томонларнинг савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тарафдорилиги қайд этилди. Ўзбекистон томони Чехия Ҳукуматининг Тошкентда Чехия Савдони ривожлантириш агентлиги офисини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Мавзуга оид