Ҳиндистондаги йирик янгиликлар агентлиги Wikipedia’ни судга берди
Деҳли Олий судига киритилган шикоятда Asian News International агентлиги Wikipedia’да ўзи ҳақида ёзилган мақолада ёлғон айблов борлигини билдирди.
Wikipedia Ҳиндистонда йирик суд можаросига киришди, деб хабар беради BBC. Экспертларнинг фикрича, бу онлайн-энциклопедиянинг ушбу мамлакатдаги фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Бунга Ҳиндистоднаги йирик янгиликлар хизмати томонидан Wikipedia’ни бошқарувчи «Викимедиа» фонди устидан киритган 20 миллион рупийлик (238 минг доллар) даъво аризаси сабаб бўлмоқда.
Деҳли Олий судига киритилган шикоятда Asian News International (ANI) агентлиги Wikipedia’да ўзи ҳақида ёзилган мақолада ёлғон айблов борлигини билдирган. Мақолада ANI «амалдаги ҳукуматнинг пропаганда воситаси» экани ва «фейк янгиликлар сайтларидаги материалларни тарқатиши» ҳақида сўз боради.
Wikipedia ўз сайтидаги контент тўлиқ волонтёрлар томонидан бошқарилишини ва фонд уларни ҳеч қанақа назорат қилмаслигини маълум қилди.
Август ойида суд Wikipedia’ни ANI саҳифасига бундай туҳматли маълумотларни ким таҳрирлаганини очиш мажбуриятини юклаган ва у мазкур талабни бажармаса сайтни ёпиш билан таҳдид қилганди.
Суд эшитувлари ҳали давом этмоқда, аммо Wikipedia фойдаланувчиларга оид асосий маълумотларни чоп этилган ҳолда тақдим этишга рози бўлган. Экспертларнинг сўзларига кўра, мазкур иш жуда муҳим ҳисобланади, чунки унинг якуни инсонларнинг платформадаги нейтрал маълумотлардан фойдаланиш имкониятига таъсир кўсатиши мумкин.
Wikipedia ўзини ўзи бошқарувчи модел асосида фаолият юритади, исталган одам унинг саҳифаларига ўзгартириш киритиши мумкин — бунда фақат олдин эълон қилинган ишончли манбаларга ҳавола берилади. Шу боис ҳеч ким Wikipedia’га олдин эълон қилинмаган, янги маълумотни жойлаштира олмайди. Сайтда маълумотларни текшириб, таҳрирлаш билан волонтёрлар шуғулланада.
Судда «Викимедиа» фонди фақат инфратузилмани тақдим этишини ва сайтдаги контентни бошқарадиган волонтёрларга ҳеч қанақа алоқаси йўқлигини билдирди.
Мавзуга оид
11:15 / 22.08.2023
Ўзбекистонлик фотосуратчилар Wiki Loves Earth танловида иккинчи бўлди
23:28 / 15.01.2020
Туркия Wikipedia’дан тақиқловни олди
09:08 / 26.11.2019
Google, Amazon, Wikipedia ва бошқалар. Сиз қайси машҳур бренд билан тенгдошсиз? (3-қисм)
16:00 / 11.05.2017