Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония Россия билан чегарада «дронлардан ҳимоя девори»ни қуради
Мамлакат Полиция ва чегара қўриқлаш департаменти бошлиғига кўра, дронларни аниқлашда акустик алоқа, радиомониторинг, камералар ва радарлардан фойдаланиш мумкин.
Эстония Полиция ва чегара қўриқлаш департаменти Россия билан чегарада ҳамда мамлакатнинг йирик шаҳарларида айнан қайси учувчисиз учиш аппаратлари учаётгани ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун «дронлардан ҳимоя девори» қуришни режалаштирмоқда.
Департамент бюроси раҳбари Иви Калмуснинг айтишича, Эстонияда дронларни кузатиш ва зарурат туғилса уларни уриб тушириш имконияти мавжуд, аммо бу етарлича эмас.
ОАВда бир неча бор муҳим инфратузилма объектлари устидан учувчисиз учиш аппаратлари учиб ўтгани тўғрисида хабарлар берилган. Шу боис мазкур деворни қуришдан мақсад — шарқий чегара ва тўртта йирик шаҳарда паст баландликда учадиган барча турдаги қурилмаларни аниқлаш имкониятини яратиш.
Калмуснинг таъкидлашича, дронларни аниқлашда акустик алоқа, радиомониторинг, камералар ва радарлардан фойдаланиш мумкин. Қайд этилишича, «дронлардан ҳимоя девори»ни қуриш 2025 йилдан бошланиши режалаштирилмоқда.
Ҳукумат кейинги уч йил давомида лойиҳани қўллаб-қувватлашга 12 миллион еврога яқин маблағ ажратиш масъулиятини зиммасига олган. Европа Иттифоқининг мақсадли жамғармаларидан ҳам ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Молдова полицияси 10 ноябр куни мамлакат ҳудудига қулаб тушган иккита учувчисиз учиш аппарати топилганини маълум қилганди. Дастлабки экспертиза хулосасига кўра, бу Россияда ишлаб чиқарилган, портловчи қурилмага эга бўлмаган «Шаҳед» типидаги дронидир. У РФ қўшинлари томонидан Украинага уюштирилган ҳужум доирасида учирилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:44 / 05.06.2026
Россия дронлари Запорижжя ва Конотопга ҳужум қилди
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
08:55 / 14.05.2026
Россия Украина бўйлаб юзлаб дронлар учирди
08:56 / 25.04.2026