Хавфли нафас олиш аппаратлари туфайли Philipsʼга қарши коллектив даъво киритилди
Даъво аризаси компания уч йил олдин чақириб олган нафас олиш аппаратларидаги жиддий муаммолар билан боғлиқ.
Германиянинг 20 мингга яқин фуқароси Европадаги Philips Respironics компаниясига қарши коллектив даъво киритди. Даъво аризаси компания уч йил олдин чақириб олган нафас олиш аппаратларидаги жиддий муаммолар билан боғлиқ, деб хабар беради Bild.
Қайд этилишича, аппаратларнинг чақириб олинишига унда нуқсонли материал аниқлангани сабаб бўлган. Материал ундан фойдаланганларнинг нафас йўлларига ўтиб, зарар етказган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, айрим қурилмаларда потенциал хавфли кимёвий воситалар аниқланган.
NDR маълумотларига кўра, муаммо Европадаги 1,2 миллионга яқин инсонга тааллуқли бўлиб, аппаратларнинг чақириб олиниши тиббий ускуналар тарихидаги энг йирик воқеалардан бири ҳисобланади.
Коллектив даъвони Италиянинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти илгари сурмоқда. Агар шикоятчилар судда ютиб чиқса, аппаратдан фойдаланган фуқаролар етказилган зарар учун компенсация олишлари мумкин бўлади.
Philipsʼдагилар ўтказилган тестлар давомида беморлар саломатлигига жиддий зарар етказиш ҳолатлари аниқланмаганини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:11 / 15.11.2024
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
20:26 / 12.11.2024
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
07:50 / 12.11.2024