Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
Буюк Британияда фермер хўжаликлари 1990 йиллардан бери мерос солиғидан озод этилган. Энди Кир Стармер ҳукумати томонидан ноябрда тақдим этилган бюджет билан ушбу солиқ имтиёзини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Фото: Reuters
19 ноябр куни 10 мингдан ортиқ фермер Лондон кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Британия парламенти биноси қаршисида ҳукуматнинг фермер хўжаликлари учун янги мерос солиғини жорий этиш қарорига нозорилик билдирди. Фермерларнинг ҳисоблашича, ушбу солиқ шундоқ ҳам оғир даврларни бошдан кечираётган оилавий фермерлар учун «сўнгги томчи» бўлиб хизмат қилади.
Буюк Британияда фермер хўжаликлари 1990 йиллардан бери мерос солиғидан озод этилган. Энди Кир Стармер ҳукумати томонидан ноябрда тақдим этилган бюджетда ушбу солиқ имтиёзини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил апрелдан бошлаб қиймати 1 миллион фунт стерлингдан ошадиган фермер хўжалиги эгаси ўлимидан кейин фермани меросхўрларига қолдириши учун 20 фоиз миқдорида солиқ тўлаши керак. Қонундаги бир қатор қўшимча шартлар активларнинг солиқсиз қийматини 3 миллион фунт стерлинггача ошириш имконини беради. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги бўлмаган ер ва мулклар учун солинадиган шу турдаги солиқ 40 фоизни ташкил этади. Ҳукуматнинг таъкидлашича, фермер хўжаликлари учун 20 фоизли солиқнинг жорий этилиши «олдинги ҳукумат қолдириб кетган бюджетдаги тешикни» ёпишга ёрдам беради ва муаммони ечишнинг «мувозанатли ёндашуви» ҳисобланади.
Бугунги кунда Буюк Британияда 210 мингта фермер хўжаликлари бор. Бош вазир Кир Стармернинг маълум қилишича, мазкур солиқ уларнинг 75 фоизига таъсир кўрсатмайди. Аммо фермерлар манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар солиқ 70 минг фермерга хавф солаётганини маълум қилмоқда.
Фермерларнинг сўзларига кўра, уларга тегишли бўлган активлар — ер, қорамол, ускуналар нархи қиммат бўлиб, 3 миллион фунтга етиши ва ундан ҳам ошиши мумкин, аммо кўриладиган даромад юқори эмас — йилига бир неча ўн минг фунт. Солиқ миқдори активлар қийматига асосланмоқда ва ўн минглаб даромад кўрадиган фермер юз минглаб солиқ тўлай олмайди.
Фермерлар миллий иттифоқининг маълум қилишича, солиқ ўзгаришларига қарши уларнинг норозилигини Британиянинг кенг жамоатчилиги қўллаб-қувватламоқда ва 200 мингдан ортиқ британлар ҳукумат томонидан эълон қилинган янги чораларга қаршилигини билдирган. Иттифоқ раҳбари Том Брэдшоу вазирларни музокаралар столига ўтириб, фермерларга эмас, балки бадавлат ер эгаларига солиқ солиш стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди
Жамият | 16:34
-
Шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади
Ўзбекистон | 16:32
-
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
Жамият | 16:21
-
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди
Ўзбекистон | 16:07
Мавзуга оид

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

08:59 / 15.04.2025
Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди

17:40 / 14.04.2025
Британиянинг гуманитар ёрдамни қисқартириши бутун дунё бўйлаб 55,5 млн кишига таъсир қилади

18:55 / 13.04.2025