Фан-техника | 01:02
1744
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди

Ҳар бир сурат алоҳида 25 та тасвирдан иборат бўлиб, улар умумий картинани ҳосил қилиш учун кейинчалик бир-бирига ёпиштирилган.

Европа космик агентлиги (ESA) Қуёшни тадқиқ этаётган Solar Orbiter зонди томонидан тасвирга олинган янги суратларни тақдим этди.

Мазкур зонд бортида Қуёш ҳақида кўпроқ маълумот тақдим этиш ва уни турли диапазонларда суратга олишга қодир олтита ускуна мавжуд. Эълон қилинган суратларнинг аксарияти Қуёш юзасини, шунингдек, магнит майдони ва плазмали шарнинг алоҳида ҳудудларини тасвирга олишга қодир PHI қурилмаси томонидан олинган. Юлдузнинг ушбу ҳудудида ҳарорат 6000 даража Целсийага етади. 

Суратларнинг бир қисми Ер аҳолиси ҳар куни кузатадиган диапазонни очиб кетган. Масалан, магнит хариталар куч тўлқинлари майдони айнан доғлар атрофида тўпланганини кўрсатмоқда. Бу мазкур ҳудуддаги плазма нима учун совуқроқ эканини тушунтиради. Қизил ва кўк майдонлар — чиқаётган ва кираётган магнит майдон чизиқларининг энг зич жойларидир. Улар зарядланган зарраларни Қуёш тубидан юзага чиқадиган одатдаги иссиқлик конвекциясини бузган ҳолда худди релслардаги ҳаракатланишга мажбур қилади. Сариқ ва яшил майдонлар — магнит майдони қуввати ўртача бўлган соҳалар.

Бундан ташқари, PHI ускунаси тахограммани тузишга имкон беради. Бу Қуёш юзасининг турли қисмлари ҳаракати тезлиги ва йўналишини кўрсатиб берадиган харита. Кўк соҳалар аппарат томон, қизиллари эса унга тескари ҳолатда ҳаракатланмоқда. 

Таъкидланишича, PHI’нинг юқори аниқлиги туфайли суратлар мозаика кўринишида олинган. Ҳар бир сурат алоҳида 25 та тасвирдан иборат бўлиб, улар умумий картинани ҳосил қилиш учун кейинчалик бир-бирига ёпишитирилган.

 

Мавзуга оид