NASA Сатурн йўлдошига ўз миссиясини учиради
Сатурн табиий йўлдоши Титанга юбориладиган Dragonfly лойиҳасининг қиймати 3,35 млрд долларни ташкил этади.

Фото: NASA/Johns Hopkins APL/Steve Gribben
NASA Falcon Heavy ракетаси ёрдамида Сатурннинг табиий йўлдоши Титанга Dragonfly миссиясини юборишини эълон қилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,35 миллиард долларни, учириш нархи эса тегишли барча ишлар билан бирга 257 миллион долларни ташкил этади. Аэрокосмик агентлик SpaceX компанияси билан бу борадаги тегишли шартномани имзолади.
Агар барчаси режа бўйича кетса, ўлчами енгил автомобил каби келадиган аппарат 2028 йилнинг июлида учирилади. Шундан кейин у олти йил давомида Титан томон учади — у катталиги бўйича Қуёш тизимида иккинчи ўринда туради (Юпитер атрофида айланувчи Ганимедгина ундан катта).
Титаннинг ўлчами — олимларни қизиқтираётган ягона омил эмас. У углеводородга бойлиги, динамик ва хилма-хил дунё сифатида жозибали экани билан аҳамиятли. Титанда нисбатан зич атмосфера мавжуд, у ерда ёмғир ёғади, табиий углеводород резервуарларининг қирғоқ чизиқлари ўзгариб туради. Бир сўз билан айтганда, у кўп жиҳатдан Ерга ўхшаб кетади. Титан таркибида кўплаб органик бирикмалар борлиги боис тадқиқотчилар уни ўрганишга алоҳида қизиқиш билдириб келади.
Бундан ташқари, Титан юзаси остида суюқ сувга эга бутун бошли океан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Бу эса Сатурн табиий йўлдошига бўлган қизиқишни оширади. Dragonfly коптери уни тадқиқ этиши ва йўлдош юзасида юз берадиган жараёнларга оид кўплаб саволларга жавоб топиши керак.
Режага кўра, Dragonfly Титан юзасида 2,5 йил фаолият юритади. У релефларнинг ўзига хослигини ўрганиш учун бир жойдан бошқа жойга ҳаракатланади. Мазкур миссия 2019 йилда 1 миллиард долларлик бюджет билан ишга туширилиши ва 2027 йилда парвозни бошлаш режалаштирилган эди. Аммо парвоз санасига ўзгаришлар киритилиб, лойиҳа қиймати ошиб кетди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди
Ўзбекистон | 08:12
-
Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади
Жаҳон | 08:10
-
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 07:41
-
Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади
Жаҳон | 07:39
Мавзуга оид

18:24 / 11.10.2023
«Титан» батискафининг қолдиқлари топилди

14:57 / 11.07.2023
«Титан»нинг сирли ҳалокати: батискаф корпуси муддати ўтган маҳсулотдан ясалган бўлиши мумкин

23:57 / 06.07.2023
Чўкиб кетган «Титан»га эгалик қилувчи компания фаолиятини тўхтатди

15:35 / 29.06.2023