Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Навоий вилояти, Андижон вилоятининг Шаҳрихон ҳамда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, Навоий вилоятида фуқаро Б.Н. фуқаро М.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали 1 000 доллар эвазига “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтган. Сўнг 700 доллар ва 4 млн сўм олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Шаҳрихон туманида “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон тумани клуби ўргатувчи устаси М.О. ва “М.” МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси Д.П. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик курсини ўқигани тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 4,5 млн сўм пулни олган вақтида ушланган.
Бундан ташқари, Деҳқонобод туманида фуқаро Л.Р. фуқаро С.У.га “Ватанпарвар” ташкилотида ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик курсида ўқигани ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштириб беришни айтган. У 7,8 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:44 / 28.02.2026