Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon видео ва суратларни қайта ишлашга қодир сунъий интеллект моделини тақдим этади
Amazon матн, сурат ва видео билан ишлашга қодир ўзининг генератив сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқди, деб хабар беради The Information.

Фото: Reuters
Қайд этилишича, ушбу янгилик компанияга Anthropic стартапи маҳсулотларига бўлган боғлиқлигини камайтиришга хизмат қилади. Anthropic’нинг Claude чатботи Amazon Web Services платформасида анча машҳур илова ҳисобланади.
Olympus кодли номи остидаги янги катта тил модели суратлар ва видеодаги объектларни танишга қодир, масалан, у матнли сўров бўйича баскетбол ўйини видеосидаги керакли лаҳзани топишга ёрдам беради.
Бундан олдин Amazon OpenAI’нинг асосий рақобатчиси бўлган Anthropic компаниясига яна 4 миллиард доллар сармоя киритиши маълум бўлганди. Сентябр ойида Amazon ушбу стартапга сармоя йўналтирди ва генератив сунъий интеллект технологияси ортидан пул ишлаш имкониятини қўлга киритди. Olympus булутли платформалар мижозлари учун кейинги ҳафта ўтказиладиган AWS re:Invent конференциясида тақдим этилиши мумкин.
«Amazon ўз хатти-ҳаракатлари орқали Google, Microsoft ва OpenAI генератив сунъий интеллект соҳасида шубҳасиз етакчи деган фикрга барҳам бермоқчи», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди. Amazon Japan антимонополия қонунчилигини бузишда гумонланмоқда. Компания чакана савдо билан шуғулланувчиларни ўз товарлари нархини арзон кўрсатишга мажбурлаб келган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

15:35 / 17.07.2025
Тошкентда UzFace фуқароларни аниқлаш тизими синов тариқасида жорий этилиши мумкин

23:22 / 15.07.2025
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

01:29 / 12.07.2025