Жаҳон | 20:14 / 28.11.2024
1892
2 дақиқада ўқилади

Uber обуна режаси туфайли Америка регулятори томонидан текширилади

Uber One’нинг бутун дунё бўйлаб 25 миллиондан зиёд обуначиси мавжуд бўлиб, у ўз мижозларига сафар ва етказиб беришларда чегирмалар таклиф қилади.

Фото: Getty Images 

Uber компанияси АҚШ Федерал савдо комиссияси (FTC) унинг флагман тариф режасига нисбатан тергов ўтказаётганини маълум қилди, деб хабар беради BBC.

Uber One’нинг бутун дунё бўйлаб 25 миллиондан зиёд обуначиси мавжуд бўлиб, у ўз мижозларига сафар ва етказиб беришларда чегирмалар таклиф қилади.

«Биз Федерал савдо комиссиясида буюртмаларни бекор қилиш сиёсатимизга боғлиқ ҳар қандай саволларига жавоб беришни давом эттирамиз. Uber One’да обунани бекор қилиш жараёни қонунларга мос келади: мижозлар илова орқали ўз аъзолигини осонлик билан бекор қилишлари мумкин — одатда бу каби жараён 20 сония ёки ундан камроқ вақтни олади», — дейди Uber вакили.

Шунингдек, Adobe ва Apple технологик гигантлари ҳам обуна сиёсати туфайли FTC томонидан текширилмоқда. Таъкидланишича, регулятор обунани бекор қилиш сиёсатини жуда мураккаб деб ҳисоблайди.

Рақамли бозорлар, рақобат ва истеъмолчилар тўғрисидаги 2024 йилги қонун компаниялар обуна шартномасини тузишдан олдин истеъмолчиларга аниқ маълумот бериши кераклигини талаб қилади. Янги қоидаларга кўра, компаниялар ўз иловаларида рўйхатдан ўтиш ва обунани бекор қилиш функцияларини бирдек содда қилиши керак.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид