Жаҳон | 18:43 / 30.11.2024
4879
3 дақиқада ўқилади

“Синвар реанимацияда найча билан нафас оларди” — БМТда америкалик шифокор Ғазода кўрган даҳшатли манзаралари ҳақида кўзда ёш билан гапирди

У халқаро ҳамжамиятни фаластинликларнинг ўлдирилишига қарши етарлича чора кўрмаётганликда айблади.

Фото: Abdel Kareem Hana/AP

Америкалик болалар шифокори Таня Ҳож-Ҳасан Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги брифинг чоғида Ғазо секторининг бомбардимон қилиниши оқибатида кўрган манзаралари ҳақида кўзёшлар билан гапириб берди.

Ҳож-Ҳасан ҳар йили 29 ноябр куни нишонланадиган Фаластин халқи билан бирдамлик халқаро куни муносабати билан сўзга чиққан.

“Бутун дунё билишини истардимки, мен инсонман, ҳисобот ёзадиган ручка эмас. Ғазода кўрган одамларимнинг барчаси оиласидан, дўстларидан, ҳамкасбларидан, қўшниларидан ваҳшийларча ажратилган”, — деди у.

Шифокор миясидан жароҳатланган олти ёшли болакайни эслади: “Синвар реанимация бўлимида найча билан нафас оларди. Укаси ҳалигача топилмаган. Эсимда, онасининг кўзларидан дув-дув ёш оқарди, “Гуноҳим нима?” деб сўрарди. Сиварнинг чиройли, узун, қора киприклари ва жингалак сочларига қараб, у омон қолган тақдирда ҳам, энди ҳеч қачон аввалгидек гапира олмаслигини айтишга юрагим бетламасди”.

У бомбардимонда бутун оиласидан ажралган қария ва бошқалар ҳақида ҳам ҳикоя қилди ва тингловчиларни фаластинликлар аҳволини тасаввур қилишга чақирди.

Фаластинликлар овозига эътиборсизлик

Доктор Ҳож-Ҳасан фаластинликларнинг оғир аҳволини муҳокама қилишда уларнинг фикри инобатга олинмаётганини қаттиқ танқид қилди. У тизимли тўсиқлар фаластинликлар ҳаётини қадрсизлантираётганини таъкидлади. “Фаластинлик ҳамкасбларимиз бугун бу ерда эмас, чунки мавжуд тизим фаластинликлар ҳаётини қадрламаяпти”, — деди у.

Шифокор жаҳон институтлари ва мамлакатларни халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилишига, инсон ҳуқуқлари поймол қилинишига ва ҳарбий жиноятларга қарши самарали чора кўрмаётганликда айблади.

2023 йилнинг октябридан бери Исроил Ғазода геноцид урушини олиб бормоқда, оқибатда 44 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар.

Ғазодаги геноциднинг иккинчи йили халқаро миқёсда кескин танқидларга сабаб бўлди: расмийлар ва ташкилотлар Ғазога давомли ҳужумлар ҳамда инсонпарварлик ёрдамининг тўсиб қўйилишни аҳолини қиришга қаратилган ҳаракат деб баҳолади.

Ўтган ҳафта Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер берди.

Фаластин, Ғазо, геноцид, БМТ

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди