Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар дори воситаларини ҳайвонларда синашни тўхтатишга хизмат қиладиган янги усулни топди
PRINCESS номини олган янги усул инсон сочидан ҳам ингичка — 70 микрометрли микротомирлар тармоғини ҳам босиб чиқариш имконини беради.
Хитой ва Буюк Британия олимларидан иборат халқаро гуруҳ инсон қонининг майда тузилмаларини уч ўлчамли усулда яратишнинг янги йўлини ишлаб чиқди, бу келажакда дориларни синовдан ўтказишда ҳайвонлардан фойдаланишни тўхтатишга хизмат қилади, дейилади Angewandte Chemie журналида чоп этилган мақолада.
PRINCESS номини олган янги усул ДНК-гидрогел типидаги биоматериалдан фойдаланади. Бу эса унга инсон сочидан ҳам ингичка — 70 микрометрли микротомирлар тармоғини ҳам босиб чиқариш имконини беради.
Ихтиро муаллифларининг сўзларига кўра, мазкур моделнинг жорий этилиши нафақат инсонийлик жиҳатдан тўғри, балки тадқиқотнинг анча самарали ва аниқ ўтишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
«Ҳайвонлар устида синов ўтказиш ҳар доим ҳам инсоннинг дорига бўлган реакциясини яхши башорат қила олмайди, шунинг учун инсонни текширишнинг янада реал механизмини ишлаб чиқиш керак ва микротомирлар бунинг асосий жиҳатига айланади», — дейди Буюк Британиядаги Стратклайд университети порфессори Уилям Шоу.
Мутахассисларнинг ҳисоблашича, уларнинг кашфиёти регенератив тиббиётда ҳам ютуқларга эришиш имконини беради.
Мавзуга оид
07:54 / 10.04.2026
«Осиё Амазонияси»да ноёб ҳайвонлар фотоқопқонларга муҳрланди
07:56 / 03.04.2026
Қуруқликдаги “спринтерлар”: энг тез ҳайвонлар
07:23 / 16.03.2026
Инсон учун энг хавфли ҳайвонлар: ўлим кўрсаткичи рейтинги
16:05 / 03.02.2026