Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
Беларус президенти Александр Лукашенко бошқа мамлакатларни давлат чегараси бузилгудек бўлса, зудлик билан жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирганини айтди.

Фото: "Ваяр"
Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатга «ўндан ортиқ» ядровий каллаклар олиб келинганини маълум қилди. У бошқа мамлакатларни давлат чегараси бузилгудек бўлса, зудлик билан жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирганини қўшимча қилди.
«Мен бу ерга ядровий каллакларни олиб келдим. Улар ўндан ортиқ. Кўпчилик «бу ҳазил, ҳеч ким ҳеч нарса олиб келмади», деб ёзмоқда. Олиб келинди. Улар [мухолифлар] буни ҳазил деб айтаётгани, кўздан қочирганликларини англатади. Улар ҳатто қандай олиб келинганини ҳам пайқамай қолишди», — дейди Беларус президенти.
Александр Лукашенко ядровий қуролни қўллашни катта масъулият деб атади. «Мен барча душманларим, «дўстларим» ва рақибларимни огоҳлантирдим: давлат чегараси чизиғига қадам қўйишингиз билан шу ондаёқ жавоб бўлади. Мен ядровий қурол ёки бошқа нарсага қараб ўтирмайман», — дея қўшимча қилади у.
Лукашенконинг қайд этишича, Беларус қўлга киритган ядровий каллаклар «Орешник» баллистик ракетасидан беш баробар кучли. Шунингдек, у «Орешник»ни учиришга мўлжалланган қурилмалар Беларусда ишлаб чиқарилганини маълум қилди.
2024 йил мартда Москва ва Минск Россия тактик қуролларини Беларусга жойлаштириш бўйича келишиб олганди. Апрелда Александр Лукашенко Россия ҳукумати мамлакатга «ўнлаб замонавий ядровий каллакларни» қайтариш бўйича қарор қабул қилганини айтган эди.
Аввалроқ Путин ва Лукашенко хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Беларус пойтахтида имзоланган ҳужжат иттифоқ давлатларини «барча воситалар», жумладан, ядровий қуролдан фойдаланиб бўлса ҳам ҳимоя қилишни назарда тутади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашда Покистон билан бирдам
Жаҳон | 08:20
-
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция айбловини олиб ташлашга чақирди
Жаҳон | 07:40
-
Россия ташқи разведка хизмати ва МРБ мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Жаҳон | 07:32
-
Исроил Ғарбий соҳилдаги қочқинлар лагерида 1000 дан ортиқ уйни вайрон қилди
Жаҳон | 07:26
Мавзуга оид

18:31 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди

17:25 / 27.06.2025
ЕОИИ билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналиши – президент

22:32 / 26.06.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди

14:44 / 26.06.2025