Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши мумкин бўлади
Икки давлат ўртасида ўзаро сафарларни енгиллаштириш тўғрисидаги протокол имзоланди.
Ўзбекистон ва Беларус ўртасида ўзаро сафарлар тўғрисидаги протокол имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Амир Султонов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Беларусга ташрифи доирасида фуқаролар икки давлатдан бирида рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши ҳақида келишувга эришилган. Бу тартиб аввал 3 кунгача амал қилган.
«Фуқаролар учун муҳим янгиликлардан бири ўзаро сафарлар тўғрисидаги протокол имзолангани бўлди. Унга кўра, рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 3 кундан 10 кунгача узайтирилди», деди Амир Султонов.
Маълумот учун Ўзбекистон фуқаролари Беларусга визасиз кириш имкониятига эга.