Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Президент томонидан «Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Фото: Shutterstock
Жиноят-процессуал кодекси қуйидаги масалаларни тартибга солувчи 66-боб билан тўлдирилмоқда:
- хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш;
- озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун қабул қилиб олиш ва хорижий давлатга бериш;
- ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиб олиш ва хорижий давлатга бериш.
Хорижий давлат судининг қарори ЖПКда белгиланган тартибда ва халқаро шартномаларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда Ўзбекистонда тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин:
- хорижий давлатда озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган Ўзбекистон фуқароси — жазони Ўзбекистонда ўташни давом эттириш учун қабул қилиб олинганда;
- хорижий давлат ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан хорижий давлат судининг тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, — мажбурий даволашни Ўзбекистонда давом эттириш учун қабул қилиб олинганда;
- хорижий давлат суди томонидан ҳукм қилиниб, жазони ўтамаган шахс хорижий давлат томонидан Ўзбекистонга ушлаб берилганда;
- хорижий давлат суди томонидан ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқаросини хорижий давлатга ушлаб бериш рад этилганда;
- халқаро шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

10:48 / 03.07.2025
Хусусий олий таълим муассасаси очиш учун янги талаблар белгиланди

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

13:25 / 01.07.2025