Жаҳон | 19:09 / 26.12.2024
13803
2 дақиқада ўқилади

5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди

Удмуртия республикаси собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг қизи Елена Собина суд ҳукми билан 24 февралгача уй қамоғига олинди. Елена ва корхона раҳбарига нисбатан «ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш», «совуққонлик» ва «ноқонуний миграцияни ташкил қилиш» каби айбловлар билан жиноий иш очилган. Айбланувчи томони 3 нафар марҳумнинг яқинларига 500 минг рублдан компенсация тўлаган.

Фото: Набережнечелни шаҳар суди матбуот хизмати

24 декабр куни Малореченский қишлоғидаги фермада содир бўлган йирик ёнғинда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ёниб кетган эди. Шундан сўнг фермаси эгаси, Удмуртия республикаси собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг қизи Елена Собина суд ҳукми билан 24 февралгача уй қамоғига олинди. Ундан ташқари «Мир» корхонаси директори Владимир Чайка ҳам ушланган.

Уларга нисбатан «хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш», «совуққонлик», «ноқонуний миграцияни ташкил қилиш» ва «ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш» ҳаракати бўйича жиноий иш очилган. Елена айбини тан олмаган.

Еленанинг акаси ёнғинда вафот этган икки ишчининг фарзандларига 500 минг рублдан компенсация тўлаганини айтган. У қолган ишчиларга банк чеклови туфайли пул ўтказа олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 декабр куни Татаристондаги чорва фермасида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетгани хабар берилган эди. Ëнғин бўлган бинодан яна 33 киши хавфсиз ташқарига чиқиб олган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фожиада вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини билдирган эди.

Мавзуга оид