Ҳудудлар даромадининг маҳаллий бюджетда қоладиган миқдори белгиланди
Баъзи солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган миқдорининг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри бюджетида қоладиган қисми белгиланди.
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;
- фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;
- ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, ҚҚС бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди.
2025 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2024 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.
2025 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:
- “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича – 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича – 15 фоиз;
- “Навоийуран” АЖ учун уран бўйича – 16 фоиз;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича –15 фоиз;
- олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 2 000 сўм миқдорида.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбул аэропортида танасига олтинни яширган ҳолда кирган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Жаҳон | 19:10
-
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Ўзбекистон | 19:00
-
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади
Жаҳон | 18:55
-
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
Жаҳон | 17:37
Мавзуга оид

11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади

10:56 / 18.03.2025
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартибига ўзгартириш киритилди

20:38 / 31.01.2025