Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуров рус медиа каналларига Европа Иттифоқи санкция киритганини тан олди
Аввалроқ, Россия оммавий ахборот воситаларининг Telegram каналлари Европа давлатларида ишламай қолган эди.
Европа Иттифоқидаги баъзи рус медиа каналларига кириш санкциялар ва рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ чекланди. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров хабар берди.
«Ўз навбатида Telegram платформасидаги Ғарб медиа каналларидан Россияда эркин фойдаланиш мумкинлигича қолмоқда. 2025 йилда россиялик Telegram фойдаланувчилари Европаникидан кўра кўпроқ эркинликка эга бўлади, деб ким ўйларди?», деб ёзди Дуров.
Аввалроқ, Россия оммавий ахборот воситаларининг Telegram каналлари Европа давлатларида ишламай қолди.
Европа Иттифоқи фойдаланувчилари НТВ, Россия-1, «Первый канал», «Российская газета», РИА Новости ва бошқа федерал ОАВ каналларига кира олмаётганидан шикоят қилган эди. Улар ушбу каналлар маҳаллий қонунларни бузгани ҳақида хабарнома олаётганини таъкидладилар.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026