Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров: Германиядаги сайловларда миграция ва иқтисодиёт асосий мавзуга айланди
Deutschlandtrend сўровига кўра, Германиядаги сайловчиларни иқтисодиёт ва миграция муаммолари халқаро инқирозлардан кўра кўпроқ ташвишга солмоқда. Немисларнинг аксарияти Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга қарши.
23 февралга белгиланган Германия Бундестагига сайловларда миграция муаммолари ва иқтисодий вазият асосий мавзулар бўлади. Бу ARD жамоат телеканали ва Die Welt газетаси буюртмаси билан infratest dimap институти томонидан ўтказилган Deutschlandtrend ойлик сўрови натижаларидан келиб чиқади. Улар 9 январ, пайшанба куни эълон қилинди.
Сиёсатчилар сайловдан кейин ҳал қилиши керак бўлган асосий масалалар орасида респондентларнинг 37 фоизи миграция масалаларини, учдан бир қисмидан сал кўпроғи (34 фоиз) иқтисодий масалаларни кўрсатган. Ушбу маълумотларга кўра, халқаро сиёсатдаги инқирозлар, жумладан, қуролли тўқнашувлар Германиядаги ҳар кттинчи сайловчи (14 фоиз) учун биринчи даражали аҳамиятга эга.
Респондентларнинг 13 фоизи иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларни асосий мавзу деб атаган. 11 фоизи ижтимоий масалаларни кўрсатди.
Немисларнинг ярмидан кўпи - Украинага тинчликпарварларни юбориш тарафдори
Германия аҳолисининг ярмидан кўпи Россия билан сулҳ тузилган тақдирда Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Бу YouGov социологик хизмати томонидан 20-23 декабр кунлари ўтказилган репрезентатив сўров натижалари, деб хабар берди dpa агентлиги 2 январ куни.
Респондентларнинг 56 фоизи тинчликпарвар кучларни юбориш тарафдори бўлса-да, бор-йўғи 23 фоизи улар таркибида немис ҳарбий хизматчиларини кўришни хоҳлайди, респондентларнинг учдан бир қисми (33 фоиз) Бундесвер иштирокига қарши. Сўровда қатнашган Германиянинг деярли ҳар бешинчи аҳолиси (19 фоиз) Украинага тинчликпарвар кучларни юборишга қарши. Ҳар тўртинчи одам бу масала бўйича аниқ фикрга эга эмас.
НАТО айни дамда Украина ва Россия ўртасида ўт очишни тўхтатишни қандай қилиб таъминлаш мумкинлиги масаласини муҳокама қилмоқда. Бироқ, ҳозирча ҳарбий ҳаракатлар тез орада тугаши бўйича ҳеч қандай белги йўқ.
Шу муносабат билан Германия канцлери Олаф Шолц тинчликпарвар кучлар ҳақидаги жамоатчилик муҳокамасига қарши чиқди. Германия мудофаа вазири Борис Писториус рождество олдидан Funke медиа-гуруҳига берган интервюсида, тинчликпарварлар масаласи фақат сулҳ параметрлари аниқланганда пайдо бўлишини айтди. Шу билан бирга, у «Европадаги энг йирик НАТО аъзоси ва қитъанинг етакчи иқтисодиёти бўлган Германия бунга бефарқ қараб турмаслигини» таъкидлади.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026