Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда лицензиясиз Умра тадбирини ташкил этган фирма жаримага тортилди
Дин ишлари бўйича қўмита Наманган шаҳрида жойлашган «Зайтун туризм» МЧЖга нисбатан лицензиясиз Умра тадбирини ташкил этгани учун молиявий жарима қўллади.
Наманган вилоятида лицензия олмасдан Умра тадбирларини ташкил этиб келган МЧЖ 75 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида жойлашган «Зайтун туризм» МЧЖга нисбатан лицензиясиз Умра тадбирини ташкил этгани учун молиявий жарима қўлланган.
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган.
Ўз навбатида Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларга Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида ишончли ҳамда кафолатланган хизматлардан фойдаланишни тавсия этади.
Аввалроқ Наманганда она-болани Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 10 минг доллар олган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу шахс фуқароларга туризм йўналишида фаолият юритувчи МЧЖ орқали 2025 йилги Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига фарз амалларини бажаришга юборишни ваъда қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026