Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони авиакомпанияси Жидда — Наманган йўналиши бўйича парвозларини бошлади
Flyadeal авиакомпанияси биринчи рейси анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди. Жидда — Наманган — Жидда йўналиши бўйича мунтазам равишда тўғридан тўғри рейслар Airbus А330 самолётларида ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
15 январ куни Наманган аэропортида Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси биринчи рейси кутиб олинди, деб хабар беради Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳаво кемаси сатҳида 350 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 10:21 да Наманганга қўнган. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинган.
Жидда — Наманган — Жидда йўналиши бўйича мунтазам равишда тўғридан тўғри рейслар Airbus А330 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Flyadeal авиакомпанияси 2024 йил 21 ноябрдан Ўзбекистонга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйган эди – Тошкент ва Жидда ўртасидаги рейслар ҳар куни амалга оширилмоқда.
Flyadeal Саудия Арабистонининг лоукостр форматидаги авиакомпанияси бўлиб, Жиддадаги подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортида жойлашган. Авиакомпания Саудия Арабистонининг етакчи ҳаво ташувчиси Saudia Group’нинг трансформация стратегияси доирасида 2017 йилда ташкил этилган.
Мавзуга оид
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026