Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди
Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди. Ушбу лойиҳа давлат бюджети иштирокисиз, тўлиқ бепул амалга оширилган.
Бугунги кунда чат-ботнинг биринчи функцияси ҳуқуқий масалаларга тезкор жавоб бериш имкониятини тақдим этмоқда.
Яқин орада ишга тушириладиган функциялар:
- Ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш – қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини онлайн баҳолаш имконияти;
- Ҳуқуқий амалиётни таҳлил қилиш – фойдаланувчиларнинг берган ҳуқуқий кейсларини таҳлил қилиш орқали жавоб тақдим этиш;
- Ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш – мустақил ҳужжат тайёрлаш конструктори.
Нега бу лойиҳа муҳим?
Ҳозирги кунда Қонунчилик маълумотлари миллий базасида:
- 48 мингдан ортиқ ҳужжатлар мавжуд,
- амалдаги ҳужжатлар сони – 34 мингдан ортиқ,
- яхлит ҳужжатлар – 28 мингдан,
- ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутувчи ҳужжатлар – 5 700 дан зиёд.
Чат-ботнинг билимлар базаси 604 миллион белгидан ортиқ бўлиб, ушбу платформани яратишда ҳуқуқ ва IT соҳасидаги тажрибали мутахассислар 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлашган. Шу билан бирга, барча технологиялар Open source манбаларидан фойдаланмасдан, бутунлай мустақил ишлаб чиқилган.
Чат-бот ҳозирда синов режимида ва ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан текширилмоқда. Тез орада барчага очилади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий билимларни янада осон ва тезкор етказиб бериш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026
Сунъий интеллект ва билим иллюзияси: Нега ёш мутахассислар ўсишдан тўхтаб қолмоқда?
21:55 / 15.06.2026