Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда транспорт воситалари ишлаб чиқарилади
Мумбай шаҳрида Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг йирик компанияси билан ҳамкорликда транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг йирик компаниялар гуруҳи ҳисобланадиган Hinduja Group - India раиси Ашок Ҳиндужа ва Hinduja Group - Europe раиси Пракаш Ҳиндужа билан музокаралар ўтказди.
Hinduja Group раҳбар вакиллари Ўзбекистондаги янгиланиш жараёни халқаро рейтинги юқори бўлган турли йирик компанияларнинг мамлакат бозорига кириб келиши ва самарали шериклик қилиши учун мустаҳкам асос бўлаётганини таъкидлади, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича истиқболли режалар кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистонда ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этиладиган лойиҳалар, хусусан, транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026