Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия мухолифати Роберт Фицога ишончсизлик вотуми бериладиган йиғилишдан чиқиб кетди
Улар йиғилиш ёпиқ эшиклар ортида ўтказилишидан норози бўлган. Шундай қилиб Фицо ҳукумати ҳозирча ҳокимиятда қоладиган бўлди.
Словакияда мухолифат мамлакат бош вазири Роберт Фицога ишончсизлик вотумини эълон қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак бўлган Миллий ассамблея (мамлакат парламенти) йиғилишидан чиқиб кетди, деб хабар беради ТА3. Таъкидланишича, улар ушбу масалани ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишдан бош тортган.
Словакия Миллий ассамблеяси йиғилиши 21 январ куни эрталаб бошланган. Фицо унда Словакия ахборот хизмати (SIS) томонидан тайёрланган махфий ҳисоботни тақдим этиши боис йиғилиш ёпиқ режимда ўтишини белгиланган. Ташкилот матбуот котиби Катерина Немованинг айтишича, SIS «мақсади Словакиядаги вазиятни беқарорлаштириш бўлган уюшган ҳаракатга оид жиддий маълумотларни қўлга киритган». Мухолифат бунга норозилик билдириб, йиғилишнинг иккинчи қисмидан чиқиб кетган.
«Прогрессив Словакия» партияси раиси Михал Шимечканинг маълум қилишича, ҳукмрон коалиция ишончсизлик билдириши керак бўлган йиғилишни атайлаб бузиб, «ўз муваффақиятсизликларини жамоатчилик муҳокамасини яширган». «Афтидан, улар бу мунозарадан қўрққан, одамлар буни кўришларини истамаган», — дейди Шимечка.
Фицо ҳукумати ҳозирча ҳокимият тепасида қолади. Аммо мухолифат вакилларининг таъкидлашича, улар бош вазирга ишончсизлик вотуми билдириш масаласи бўйича янги йиғилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Фицонинг қайд этишича, ҳукумат истеъфоси бўйича янги йиғилиш мухолифат парламентда кўпчиликни ташкил этсагина ўтказилади. «Бугун мухолифат Миллий ассамблеядан қочиб кетди ва SIS’нинг улар томонидан майдон тайёрлаётгани бўйича ҳисоботини ўқиганимдан кейин ўз таклифини қайтариб олди», — деб ёзади у ўзининг Facebookʼдаги саҳифасига. Унинг сўзларига кўра, махсус хизматлар мухолифат йўллар ва ҳукумат биноларини блокада қилиш, «қандайдир миллий иш ташлаш намойиши» уюштириш орқали ҳукумат ишига «саботаж» қилмоқчи деган хулосага келган.
2024 йил декабр ойининг охирида Роберт Фицо Москвага ташриф буюрган ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди. Сафар Россия газининг Украина орқали транзити тўхтатилгани билан боғлиқ бўлган.
15 январ куни Словакия мухолиф партиялари Фицо ҳукуматига ишончсизлик вотуми билдириш учун навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиш мақсадида парламентга таклиф киритган. Уларнинг маълум қилишича, мамлакатда иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш билан муаммолар бор, аммо Фицо ушбу муаммоларни ҳал этиш ўрнига, «диктаторларга қуллуқ қилиб ва ҳашаматдан завқланиб юрибди». Миллий ассамблеяда мухолифат кучлари 71 та, ҳукмрон коалиция эса 79 та мандатга эга.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026