Бундестаг миграцияни чекловчи таклифни қабул қилди, Шолц ғазабда
Немис қонунчилари давлатда миграцияни чекловчи таклифни қабул қилди. Ҳужжат мажбурий характерга эга бўлмаса-да, Бундестагдагилар ҳукуматни қаттиқ чегара назоратини ўрнатишга чақирмоқда. Мухолиф ва 23 февралдаги сайловда асосий рақиб партия ХДИ овоз беришда сиёсий анъанани бузиб, ўта ўнгчилар ёрдамини олгани эса қонунчиларни шокда қолдирди.
Энди Германиядаги мигрантларга ҳам осон бўлмайди. Федератив Республика парламенти миграцияни чекловчи, чегарадан туриб бошпана сўраганларга қатъий рад жавобини берувчи таклифни маъқуллади. Гап шундаки, Бундестагдаги ўта ўнгчилар Шолцга мухолиф партия Христиан демократларни қўллаб, миграцияга қарши таклифни маъқуллади. Улар миграция қонун-қоидаларини кучайтириш тарафдори. Христиан демократлар иттифоқи партияси раҳбари, Шолцнинг асосий мухолифатчиси Фридрих Мерс ўта ўнгчилар – Германия учун муқобил партияси ёрдамини қабул қилганини айтди.
Шолц партияси социал демократлар ва уларнинг иттифоқчиси яшиллар эса ушбу таклифга қарши чиқишди. Канцлер бундай қилмасликка чақирмоқда. Таклиф Германиянинг ҳамда Европа иттифоқининг қочқинлар бўйича қонунчилигига тўғри келмайди, дейди Шолц.
Мерс «Яшиллар» ва Шолцни музокарага чақирди
Навбатдаги сайловларда ғолиб бўлиши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири Фридрих Мерс ўта ўнгчилар - Германия учун муқобил партияси ёрдамини қабул қилганидан афсусда, чунки нисбатан янги ва популистлар партияси идеологияси ҳозирги немис жамияти учун тўла мос келмайди. Бундестагдагилар ушбу партия аъзоларини ксенофоб ва фитначилар деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам Мерс яшилларни ўзи томонга оғдирмоқчи, уларни музокара ва муросага чақирмоқда. 31 январ куни Бундестагда яна бир марта бу таклиф овозга қўйилади. Шундан олдин Мерс Шолц партияси ва яшилларни қарорини қайта ўйлаб кўришга чақириб, бирга музокара ўтказишни таклиф қилди.
Германия сиёсий майдонида анъана бузилди
Канцлер Шолцнинг социал-демократик партияси консерваторларни охирги таклифни қабул қилишдаги юзсизлиги учун танқид қилди, миграция масаласида ўта ўнгчилар билан бир томонда тургани учун партиянинг бу қарорини жиддий қоралади. Овоз бериш чоғида социал-демократик партия раҳбари ҳайратда эканини айтиб, мажлисни тўхтатишни сўради. Германия сиёсий майдонида ҳозир бор партиялар ўта ўнгчилар билан ишламай, уларни коалицияга ҳам қўшмай, ўзига хос хавфсизлик деворини пайдо қилишганди. Мерснинг партияси эса ана шу анъанани бузди ва афсусда эканини ҳам маълум қилди.
Ўта ўнгчилар байрам қилмоқда
Германия учун муқобил партияси популистлари эса буни ғалабадек қабул қилди, партия раҳбари Элис Вейдел интернетдаги платформаларида бу Германия учун тарихий кундир, деб ёзди. Бундестагда ўтирган партия аъзолари овоз беришдан сўнг, қувончларини яширишмади. Бу тарихий лаҳзалардир, дейишди. Партиянинг Бундестагдаги котиби Бернд Бауманн фикрича, анъанавий коалициялар даври тугади. Янги даврда биз бошқарамиз, дея қўшимча қилди у. Миграция қонун-қоидаларини кучайтириш таклифи эса Бундестагда 196 ўринга эга Христиан демократлар иттифоқи ва Христиан жанубий иттифоқи блокига тегишли эди.
Хўш, бу ёғига нима бўлади? Гап шундаки, немис қонунчилари ҳукуматни иммиграцияни чеклашга чақиряпти. Ҳозир қабул қилинган таклиф – мажбурий характерда эмас. Лекин бу давлатда мигрантларга қарши кайфият кучаяётганидан далолат беради. Таклиф доимий чегара назоратини ўрнатиш, Германияни тарк этиши керак бўлганларни зудлик билан депортация қилишни ўз ичига олади. Бошқа Европа давлатларидан Германияга ўтмоқчи бўлганларга ҳам рад жавобини бериб, умуман қабул қилмаслик керак. Таклиф ижодкорларига кўра, улар аллақачон Европа ҳудудида, улар ҳимояланган. Яъни аввал бир неча йил Европанинг бошқа ҳудудларида яшаб, социал ёки бошқа томонлама ҳимоя истаб, Германияга кирмоқчи бўлган хорижликларга қатъий рад жавобини бериш назарда тутилмоқда.
Таклифни Бундестагда 348 киши ёқлаб, 345 киши қарши овоз берди, 10 киши эса бетараф қолган. Агар 31 январ кунги навбатдаги овоз беришгача Шолц партияси ва яшиллар Мерс партияси билан келиша олмаса, ўта ўнгчилар овози сақланиб қолинади ва бу партия сайловдан кейин Христиан демократлар иттифоқи коалициясида бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бу эса келгуси немис ҳукумати таркибида ўта радикал фикрли популистларни кўришга йўл очиши мумкин.
Сўзга чиққан Элис Вейдел нотўғри миграцион сиёсат учун Шолцни, унинг коалициясидагиларни, Христиан демократлар иттифоқини ҳам айблай кетди. «Сизлар инсонлар ҳаётига зомин бўлган миграцион тартибсизликни келтириб чиқардингиз», дейди Вейдел. Бундестагдаги сўллар эса икки партиянинг бу таклифини ғайриинсоний деб атади.
ЭГДП ҳам қаттиқ назорат тарафдори
Эркин Германия демократик партияси раҳбари, Шолц коалициясида молия вазири бўлиб ишлаган, ҳозирги сиёсий инқирознинг қайсидир маънода сабабчиларидан бири Линднер ҳам ҳукуматни миграция устидан қаттиқроқ назорат ўрнатишга чақирди. Ишбилармонлик тарафдори бўлган бу партия ҳам таклифни қабул қилмоқда. Линднер молия вазири бўлиб ишлаганда, қарз жалб қилиш қарорини қўлламагани учун Шолц уни ишдан олганди ва коалиция парчаланиб, давлатда сиёсий инқироз бошланганди. Бу эса 23 февраль кунига сайлов белгилаш қарорига сабаб бўлди. Бироқ Линднер партияси ушбу таклифни қабул қилса-да, Христиан демократларни ўта ўнгчилар билан бирлашмасликка чақирди. Бу авторитар демократияга бошлайди, деди у.
Германия сиёсий майдонида ўртада турувчи марказчи яшиллар мухолиф партияни ўта ўнгчилар билан бирлашмасликка чақирди. Вице-канцлер Роберт Хабек фикрича, Бундестаг кўраётган бу масала техник эмас, сиёсий аҳамиятга эга. Бу жарлик томон тик йўл, дейди у.
Шолц “самарали дeпортация” тарафдори
Канцлер Олаф Шолц сўзга чиқаркан, 23 февралдан кейин Христиан демократлар иттифоқи қора-кўк ҳукумат тузишга уринаётганини гапирди. Чунки Христиан демократлар қора, ўта ўнгчилар кўк рангда туради. Шолц қаттиқ миграция сиёсатидан кўра, самарали депортацияни таклиф қилди. Биз депортацияни чорак бараварга кўпайтирдик, чегарадан туриб, бошпана сўраш бизнинг ҳуқуқий қадриятларимизга мосдир, деди у. Канцлер мухолифатнинг бу қарорини “кечирилмас хато” дея атади. Шолц нутқида Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятда ўтирган бир пайтда ҳам ҳозирги ҳукумат афғонларни депорт қила олганини эслатди, август ойида Берлиндан самолёт учди, биз афғонларни депорт қилдик. Кейинги самолёт ҳам мана тайёрланмоқда, дея Шолц самарали депортация сиёсатини эслатди. Олаф Шолц Суриядаги вазиятни ҳам кўздан қочирмаётганини, у ерда вазият бироз изга тушгач Сурия фуқароларини ҳам депорт қилишини қўшимча қилди.
Шоҳрух Мажидзода тайёрлади.
Тавсия этамиз
Қозоғистонда ҳашамат солиғи, Афғонистонда қиммат интернет ва Туркманистонда тақчил ёғ - Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 12:43 / 02.03.2025
Тошкентда таксида чақалоқ туғилди
Жамият | 23:33 / 01.03.2025
Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қиз туғилди
Жамият | 22:30 / 01.03.2025
Тишлари тўкилган қонун, автомобил импортидаги музлаш ва Узундаги жиноят(лар) — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 20:59 / 01.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳам маънавий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан Украинага ёрдам бериш мажбуриятига эга — сиёсатшунослар
Жаҳон | 19:09
-
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
Ўзбекистон | 19:06
-
Сифатли навларни яратиш тажрибасини ўрганиш бўйича Италия билан ҳамкорлик қилинади
Ўзбекистон | 19:01
-
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди
Ўзбекистон | 18:58
Мавзуга оид

14:29
Германия канцлери Украина демилитаризациясига қарши чиқди

20:59 / 28.02.2025
Россиянинг Вологда вилоятида мигрантларга қурилишда ишлаш тақиқланди

20:40 / 28.02.2025
Россия мигрантларга пойтахт ва унга қўшни ҳудудда битта патент билан ишлашга рухсат беришни режалаштирмоқда

15:53 / 28.02.2025