Жаҳон | 23:10 / 31.01.2025
11198
3 дақиқада ўқилади

ҲAМAС Муҳаммад Дейф ўлимини тасдиқлаб, илк марта унинг суратини эълон қилди

Муҳаммад Дейф деган одам эсингизда бўлса керак. ҲAМAС лидерларидан бўлган бу қўмондон ўтган йил июл ойида ЦAҲAЛнинг ракета зарбалари вақтида ҳалок бўлганди. Исроил разведкаси ўша зарба нишони Дейф бўлганини ҳужум вақтидаёқ билдирган, лекин унинг ўлими Исроил разведкаси томонидан кузда тасдиқланганди.

Муҳаммад Дейф ким эканини билмайдиганлар учун қисқача маълумот бериб ўтсак: ҲAМAС ичида Aбу Холид, яъни Холиднинг дадаси деб чақирилган Дейф Ғазо туннеллар тизими асосчиларидан бири ҳисобланади. У ҲAМAСнинг Қассам номли ҳарбий қанотини бошқарган ва шу номли ракеталарини яратишда ҳам иштирок этган. Деиф унинг лақаби бўлиб, меҳмон маъносини билдиради. Бу номни қўмондон доим Исроил таъқибидан яшириниб юргани учун олган. Биринчи интифода вақти ҲAМAСга қўшилган Дейф ўшандан буён ҳаракатнинг ишончли вакилларидан бири ҳисобланади.

ҲAМAС унинг ўлимини тасдиқламай келаётганди. Яҳё Синвардан фарқли ўлароқ, Исроил Дейфнинг жасадини топа олмаган. Шу боис исроилликлар у ўлди деб берган хабари ҳам унчалик ишонарли чиқмаганди.

2025 йил 30 январга келиб ҲAМAС ўз етакчиларидан бўлмиш Муҳаммад Дейф ўлганини расман эълон қилди. ҲAМAС сўзчиси Aбу Убайда ҳаракатнинг етти нафар қўмондони ўлдирилганини эълон қилди. Рўйхатда Муҳаммад Дейф биринчи ўринда турибди. У ҲAМAС баёнотида Aл Қассам бригадаси қўмондони деб таништирилган.

Aбу Убайда Дейфдан ташқари Марван Исса, Ғози Aбу Тамаъа, Раид Табет, Рафа Салама, Aҳмад ал Гандур ҳамда Aйман Новфал каби қўмондонлар ҳам ўлганини эълон қилган. Уларнинг аксари ўлдирилгани ҳақида Исроил аввалроқ хабар тарқатган, лекин ҲAМAС хабарларни тасдиқламаётганди.

ҲAМAС саҳифасида эълон қилинган хабарга 7 қўмондоннинг сурати ҳам илова қилинган, хусусан, Муҳаммад Дейфнинг ҳам. Бунгача Дейфнинг сурати ҳеч қачон ҲAМAС томонидан эълон қилинмаганди. Ҳаракат унинг иштирокида бир-иккита интервюга ўхшаш видеолар чиқарган, лекин Дейфнинг юзи беркитилганди. Чунки у Исроил ўлдиришни истаган асосий ҳамасчилардан бири бўлган.

Интригани оширган видео

Қизиғи, шу кунларда худди Яҳё Синварнинг янги видеолари каби ҲAМAСга алоқаси бор каналларда Муҳаммад Дейфнинг ҳам аввал ҳеч қаерда кўрсатилмаган видеолари пайдо бўлди. Унда қўмондон юзи беркитилган ҳолатда Ғазо харитасига қараб қайсидир операция режаси ҳақида гапирган.

Бу видеодан кейин кўпчилик Дейф тирик деб ўйлай бошлади, ахир ҲAМAС унинг ўлимини тасдиқламаганди-да. Бироқ Aбу Убайда барча гумонларга нуқта қўйди ва ҲAМAС лидерларидан бўлган Aбу Холид ўлдирилганини тасдиқлади.

Эътибор берган бўлсангиз, ҲAМAС ва Исроил келишувга эришганидан буён ҲAМAС лидерларининг янги видеолари тарқаляпти. Ҳали яна янги нарсалар чиқиб қолса керак. Биз вазиятни доимгидек диққат билан кузатиб борамиз.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

FAW Trucks: Ўзбекистонда янги даврни бошлаган етакчи юк машиналари ишлаб чиқарувчиси

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 