Исроил Муҳаммад Дейф ўлдирилганини эълон қилди
У 1996 йилдан буён Ҳамаснинг ҳарбий қаноти раҳбари эди. Дейф июл ойи ўрталарида Ғазо жанубидаги қочқинлар лагерига йўлланган зарба оқибатида ҳалок бўлган.

Фото: Getty Images
Ҳамас ҳарбий қаноти етакчиси Муҳаммад Дейф Хон Юнусга берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган. Исроил мудофаа армияси бу маълумот разведка маълумотлари асосида тасдиқланганини эълон қилди.
Исроил 13 июл куни Хон Юнусдаги қочоқлар лагери яқинига ракета зарбаси йўллаган ва зарба нишони айнан Муҳаммад Дейф бўлганини билдирганди. Бугун, 1 август куни Исроил мудофаа армияси сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, ўша зарба натижасида Ҳамас ҳарбий қаноти, «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» қўмондони Муҳаммад Дейф ҳам ҳалок бўлган. Бу маълумот Исроил разведкаси томонидан тасдиқланган.
«Исроил мудофаа армияси 13 июлдаги Хон Юнусга берилган ракета зарбаси натижасида Муҳаммад Дейф ўлдирилганини тасдиқлайди. Дейф Ҳамас тузилмасидаги иккинчи одам ва 7 октябрдаги 1200 кишининг ўлими билан якунланган ҳужум ташкилотчиси ва ижрочиси бўлган.
Исроил мудофаа армияси аниқ разведка маълумотлари асосида Муҳаммад Дейф ва Рафа Салма бўлган бинога зарба берган, Салманинг ўлими аввалроқ тасдиқланганди. Дейф Яҳё Синвар билан елкама-елка ҳаракат қилиб, Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни бошқарган», дейилади ЦАҲАЛ баёнотида.
Ўшанда Ҳамас 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Муҳаммад Дейфнинг ўлими бир кун аввал Ҳамас сиёсий қаноти етакчиси Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилгани ортидан тасдиқланди. Исроил Дейфни 7 октябрдаги Исроилга ҳужум ғоявий илҳомлантирувчиси ва амалий ижрочиси деб билади. Шунингдек, Дейф Ғазодаги туннеллар тизими ва «Қассам» ракеталари асосчиси деб қаралади.
Муҳаммад Дейф Ҳамас ташкил этилган 1987 йилдан унинг сафида бўлган, Исроил махсус хизматлари 1990-йиллар ўрталаридан буён уни таъқиб этиб келган. Исроилликлар 2001 йилдан кейинги даврда уни ўлдириш учун камида етти бор уринишган. ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, у 2002 йилги суиқасд оқибатида кўзидан айрилган, тўрт йил ўтиб амалга оширилган ҳужум вақтида икки оёғи ва бир қўлини йўқотган. 2014 йилда Дейфнинг уйига зарба оқибатида рафиқаси, уч ёшли қизи ва чақалоқ ўғли ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ элчихонаси таълим визаларига мурожаат қилувчи ўзбекистонликлардан ижтимоий тармоқ аккаунтларини «оммавий» ҳолатга ўтказишни сўради
Жаҳон | 15:04
-
ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар глобал бозорида трендга чиқармоқда
Ўзбекистон | 15:00
-
Европа билан гаплашишни хоҳламаётган Эрон, Путиннинг ажабтовур баёнотлари ва Иорданияга келган F-22 эскадрони – кун дайжести
Жаҳон | 14:58
-
Яқин Шарқда уруш олови ва Путиннинг баёнотлари — “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 14:47
Мавзуга оид

13:16
«Бу сафар Европа ёрдам бера олмайди» – Европа вакилларининг Эрон билан музокаралари самарасиз якунланди

09:53
Урушнинг янги босқичи — 9-кун

00:15
Эрон урушмоқда, Россия нега жим?

21:34 / 20.06.2025