Жаҳон | 22:16 / 31.01.2025
1524
2 дақиқада ўқилади

Мянма ҳукумати фавқулодда ҳолат режимини олти ойга узайтирди

Мудофаа ва хавфсизлик миллий кенгаши йиғилишида эркин ҳамда адолатли сайловлар учун биринчи навбатда барқарорликни таъминлаш зарурлиги тўғрисида хулосага келинган. Шу боисдан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилган.

Фото: Getty Images

Мянма ҳукумати мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режимини яна олти ойга чўзади. Бу борадаги қарор малакат ҳарбий хунтаси томонидан Мудофаа ва хавфсизлик миллий кенгаши йиғилиши якунида қабул қилинган.

«Умуммиллий фавқулодда ҳолат режими олти ойга узайтирилди. Умумий сайловларни муваффақиятли ўтказиш учун ҳали кўп ишлар қилиниши кераклиги маълум бўлди. Эркин ва адолатли сайловларни таъминлаш учун биринчи навбатда барқарорлик керак», — дейилади йиғилиш иштирокчиларининг баёнотида.

2021 йилда Мянмада парламент сайловлари натижасидан норози бўлган ҳарбийлар томонидан ҳарбий тўнтариш амалга оширилган. 2024 йил август бошларида Мянмадаги ҳарбий режимга қарши курашувчи қуролли гуруҳлар Шан штатидаги Қуролли кучлар шимоли-шарқий минтақавий қўмондонлиги штаб-квартирасини эгаллаган эди. Шундан кейин ижтимоий тармоқлар ва ОАВда давлат тўнтаришига оид хабарлар пайдо бўла бошлади. Аммо ҳукумат ушбу маълумотларни рад этди ва Вазирлар маҳкамаси биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўз вазифаларини бажаришда давом этаётганини маълум қилди.

Мянма хунтаси мамлакатнинг собиқ раҳбари, Нобел лауреати Аун Сан Су Чжини ҳамон қамоқда ушлаб келмоқда. 79 ёшли аёл 14 та жиноий иш бўйича — сайловларни сохталаштиришдан тортиб коррупциягача айбдор деб топилган ва 27 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Унинг адвокатларининг сўзларига кўра, собиқ президент барча айбловларни рад этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

FAW Trucks: Ўзбекистонда янги даврни бошлаган етакчи юк машиналари ишлаб чиқарувчиси

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 