Жаҳон | 21:33 / 02.02.2025
2990
1 дақиқада ўқилади

Теҳрон мактабларида ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли дарслар бекор қилинди

Эрон пойтахтида ҳавонинг ифлосланиши, айниқса, қиш фаслида жиддий муаммога айланган. Бунга, хусусан, транспорт воситалари ва саноатда паст сифатли ёнилғидан фойдаланилаётгани сабаб бўлмоқда.

Фото: Anadolu

Эрон пойтахти Теҳронда ҳаво ифлосланиши даражаси ортиб кетгани боис мактабларда дарслар бекор қилинди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

Теҳрон мэриясининг маълум қилишича, Дамованд ва Фирузкуҳ туманларидаги университетдан бошқа барча таълим муассасалари ёпилади.

Таъкидланишича, дарслар онлайн тарзда ўтилади.

Теҳрон ҳаво сифатни ўлчаш компанияси маълумотларига кўра, 1 феврал куни Эрон пойтахтида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бир метр кубга 150 мигрограммни ташкил этган. Бу шаҳарнинг барча аҳолиси учун «зарарли» таснифдаги ҳаво ҳисобланади.

Шунингдек, қўшни Элбурз вилоятида ҳам мактаблар ёпилган. «Қишда Теҳронда ҳавонинг ифлосланиши жиддий мауммо айланмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бунга ҳавонинг айланиши учун шароит йўқлиги, аҳолининг зичлиги ва транспорт воситалари ҳамда саноатда фойдаланилаётган ёнилғи сифатининг пастлиги сабаб бўлмоқда.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид