Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Яқин Шарқ мамлакатларидаги энергетика объектларига зарба беришини эълон қилди
Саудия Арабистонидаги Samref нефтни қайта ишлаш заводи ва Ал-Жубайл нефт-кимё мажмуаси, БААдаги Ал-Ҳусн газ кони, Mesaieed Holding компаниясининг нефт-кимё мажмуаси ва Қатардаги Рас-Лаффан нефтни қайта ишлаш заводи нишонлар сифатида тилга олинган.
Фото: Reuters
Теҳрон араб давлатларидаги энергетика объектларига зарба берилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди Эрон давлат телерадиокомпанияси.
"Саудия Арабистон, БАА ва Қатардаги нефт объектлари ҳудудларини тарк этинг", — дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, Саудия Арабистонидаги Samref нефтни қайта ишлаш заводи ва Ал-Жубайл нефт-кимё мажмуаси, БААдаги Ал-Ҳусн газ кони, Mesaieed Holding компаниясининг нефт-кимё мажмуаси ва Қатардаги Рас-Лаффан нефтни қайта ишлаш заводи нишонлар сифатида тилга олинган.
Уларга яқин соатларда ҳужум қилиниши айтилди. Эрон ҳарбий қўмондонлиги бу маълумотни тасдиқлади.
Ушбу огоҳлантириш Теҳрон АҚШ ва Исроил Эрон жанубидаги нефт-газ объектларига зарба бергани ҳақида хабар қилганидан сўнг эълон қилинди.
Bloomberg нашрининг ёзишича, Форс кўрфазидаги нефт қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналар ўз ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.
Мавзуга оид
20:53 / 07.04.2026
Яқин Шарқ эскалацияга тайёрланмоқда. Сўнгги маълумотлар
18:49 / 07.04.2026
Кучайиб бораётган энергетика инқирози. Бу кимга қандай таъсир қилади?
08:17 / 07.04.2026
Жаҳон бозорида янги босим: ХВЖ уруш оқибатларини санаб ўтди
08:36 / 06.04.2026