Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Spotify ўз тарихида биринчи марта даромад кўрди
2024 йил давомида стриминг сервис 1,14 млрд еврога яқин даромад кўрган. Унинг умумий фойдаланувчилари сони 675 млн кишига етган.
Spotify стриминг сервиси 2024 йилда ўз тарихида биринчи марта 1,14 миллиард еврога яқин даромад кўрди. Бу ҳақда Швециянинг Spotify Technology CA компанияси ҳисоботига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Компания ҳисоботига кўра, Spotifyʼнинг умумий фаол фойдаланувчилари сони 675 миллион кишигача ошган — таҳлилчилар ўсиш кўрсаткичларини 664,9 миллион дея прогноз қилганди. Пул тўлайдиган мижозлари сони эса 263 миллион кишига етган (таҳлилчилар прогнози — 254,9 миллион).
4 феврал куни Ню-Йорк фонд биржасида Spotify акциялари 7,5 фоизга, 590 долларгача қимматлашган. 3 феврал куни савдолар ёпилганида акциялар 549,08 доллар қийматда сотилган.
Стриминг сервис раҳбарияти йиллар давомида аудиокитоблар ва подкастларни кенгайтиришдан сўнг рентабелликка эътибор қаратишга қарор қилганидан кейин 2024 йилда Spotify акциялари 138 фоизга ошган.
Аввалроқ 2024 йилда Telegram мессенжери ўзининг 3 йиллик монетизацияси давомида илк марта даромадга чиққани тўғрисида хабар берилганди. Сўнгги тўрт йилда Telegram 2 миллиард долларлик қарзларини ёпган. Уларнинг катта қисми жорий йил кузда чиқарилган Telegram облигациялари ҳисобига қопланган.
Мавзуга оид
01:01 / 29.11.2024
Италияда 22 млн обуначига эга бўлган «қароқчи» телевизион тармоқ ёпилди
11:42 / 29.06.2024
Spotify санкциялар остида қолган россиялик қўшиқчилар аккаунтини ўчириб ташлади
14:40 / 04.12.2023
Spotify харажатларини камайтириш учун 1,5 минг ходимини ишдан бўшатади
08:02 / 19.01.2017