Ўзбекистон | 13:18 / 08.02.2025
83810
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 10-12 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда -5...-10, 11-12 февралда -3...-8, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...-7, кундузи 10-11 февралда 0...+5, 12 февралда +2...+7; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10 февралда -5...-10, 11-12 февралда -3...-8, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5; 11-12 февралда кечаси 0...-5, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 февралда -2...+3, 11-12 февралда 0...-5, кундузи 10-11 февралда 0...+5; 12 февралда +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0...-5, кундузи 10 февралда +2...+7; 11-12 февралда 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2; 11-12 февралда кечаси -7...-12, кундузи 0...-5 даража бўлади.

Мавзуга оид