Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда номаълум шахслар янги ҳарбий кема двигателига металл қириндиларини сепиб кетди
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда. Ушбу корвет Германия Ҳарбий-денгиз кучларига топширилиши керак эди.
Германия ҳукумати мамлакат Ҳарбий-денгиз кучларига ҳал топширилмаган Эмдем корвети бортида содир бўлган ҳолат бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар беради Sueddeutsche Zeitung.
Нашр маълумотларига кўра, номаълум шахслар кема двигателига бир неча килограмм металл қириндиларини сепиб кетган.
Маълум қилинишича, диверсия корветнинг жорий йил январ ўрталарида илк бор денгизи чиқишидан олдин аниқланган. Экспертларнинг фикрича, мазкур ҳолат ўз вақтида аниқланмаганида кемага жиддий шикаст етиб, унинг Ҳарбий-денгиз кучларига топширилиши узоқ вақтда чўзилиши мумкин эди.
Газета маълумотларига кўра, мамлакат ҳарбийлари 2 миллиард еврога 130 классидаги корветдан бешта буюртма қилган.
Полиция ҳозирда ҳолат бўйича тергов олиб бормоқда, аммо унинг қандай кетаётгани тўғрисида бирор-бир маълумот тақдим этишдан бош тортган.
Феврал бошларида Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер автомобилларнинг тутун чиқаргичларидаги қурилиш кўпиклари билан содир этилган диверсия ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
18:47 / 14.06.2026