Ўзбекистон фуқаролари Нидерландияга ишга юборилиши мумкин
Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда Нидерландияга ишга юборилиши мумкин.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиянинг EuroTalents рекрутинг агентлиги директори ва агентлик ҳаммуассиси билан учрашди. Музокаралар чоғида Ўзбекистондан Нидерландияга ишчи кучини жалб қилиш, шунингдек, Миграция агентлиги ва EuroTalents рекрутинг агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Нидерландияликлар Ўзбекистон билан логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технология, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт каби соҳаларда меҳнат ресурсларини жалб қилиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.
EuroTalents рекрутинг агентлиги раҳбарияти Бенилюкс мамлакатларидаги компаниялар хорижий ишчи кучини фақат қонуний асосда ёллашини қайд этди. Таъкидланишича, агентлик хорижий фуқароларни ёллаш жараёнининг барча босқичлари, жумладан, шартномалар тузиш, иш ҳақи, уй-жой билан таъминлаш ва қонунчиликка риоя қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳал этишга яқиндан кўмаклашади.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг барча тафсилотларини муҳокама қилиш мақсадида Миграция агентлиги ва EuroTalents рекрутинг агентлиги раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
Ўзбекистон | 10:12
-
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
Жамият | 09:55
-
Мерц: Нетаняҳу ХЖС ордерига қарамай, Германияга ташриф буюриши мумкин
Жаҳон | 09:51
-
Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Жамият | 09:27
Мавзуга оид

11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди

00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди

00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди

00:22 / 25.04.2025